Фейсбукдаги «Беспредел.kg» сайти 8-август куни номаълум аёлнинг овози билан қуйидаги мазмундаги сўзлар айтилган аудиони жойлаштирган: «Уни шаҳарга тушиб, бузиб ташлашашини хоҳлаяпсизларми? Сизлар отиб ташлай олмайсизларми, шу итни?»
Аудио 7 секунд ҳамда унда гаплашаётганларни ҳам, ундаги алоқанинг контекстини ҳам аниқлаш мумкин эмас.
Аммо «Беспредел.kg» аудиодаги овоз Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олаётган вақтда ИИМ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асановга мурожаат қилаётган Бадиий санъат музейининг директори Мира Жангарачевага тегишли бўлиши мумкин деб тахмин қилинган.
Ўша вақтда Асановнинг овози эшитилмайди ва суҳбат давомида собиқ президентнинг исми тилга олинмаган.
Атамбаевнинг Қўйтошда жойлашган уйи 7-8-августда штурмга олинган. Операция вақтида бир спецназ вафот этган ва 170 киши жабрланган.
КСДП аудиони текширишга чақирди
Қирғизистоннинг социал-демократия партияси телефон мулоқотини экспертиза қилишни ва аудиода айтилганлар аниқ бўлиб чиқадиган бўлса жиноий иш қўзғашни сўраб ИИМга ҳамда Бош прокуратурага мурожаат қилди.
«Акс ҳолда ҳукумат Атамбаевни йўқ қилгиси келган деген жамоат фикри исботлайди. Шунингдек Мира Жангарачеванинг фикрларига қўшилмаган Курсан Асановнинг хизматдан олиниши бунга аниқ тасдиқ бўлиб қолади», — деб айтилади КСДПнинг билдирувида.
Партия Жангарачевани «қотиллик қилишга ундаш ва зўравонликка чақириш» да айблаб, «халқнинг одоб –аҳлоқ потенциалини мустаҳкамлаши» керак бўлган инсоннинг бундай харакати «давлат ходими учун ножоиз» деб билдирди.
«Биз Мира Жангарачева [...] Атамбаевни давлатни оилавий бошқарувга қарши бош курашувчиси сифатида ёмон кўрганлигини тушунамиз», — деб билдирилди КСДПдан.
Жангарачева: Бу аудио — фейк
Жангарачева бу ёзмани «фейк», шаънига қарата айтилаётган айбловларни «пулга сотилган сиёсий технологларнинг ифлос ўйинлари» деб атади.
У сурат ва видео монтаж қилишни тўхтатишни талаб қилган, агар тўхтатилмаса бунинг ортида турган Атамбаевнинг тарафдорларини судга беришини билдирди.
Жангарачева мурожаатида «Апрель» телеканалининг директори Дмитрий Ложниковнинг, собиқ президентнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязовнинг ва МХДҚ собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевнинг номларини атаган.
«Нимани истаса шуни чиқараверсин. Бир-икки кун чидайман кейин шаънимга пулут етказди деб судга мурожаат қиламан. Курсан Асановни сиртдан танийман ва у кишини билмайман», — деган Жангарачева «Озодлик»ка берган интервьюсида.