Ички ишлар вазирининг ўринбосари Матраимовнинг қариндоши экани тасдиқланди

406

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) муассаса раҳбарининг ўринбосарлик хизматиша яқинда тайинланган Памир Асанов божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга қуда эканини маълум қилди.

ИИВдан «Клооп»га билдирилишича, Матраимов қудасини вазирликнинг ўринбосарлик хизматига тайинланишида ҳеч қандай манфаатлари тўқнашуви йўқ.

«Асановнинг профессионаллигига ҳеч ким шубҳа қилолмайди, унинг меҳнат рўйхати бор. У хизматини курсант бўлиб бошлаб, кейин терговчи [бўлган] [...] Шу сабабдан Памир Асанов билан Фарида Матраимованинг [Матраимовнинг қариндоши] қуда бўлишини сиёсийлашган воқеа деб ҳисобламаймиз», — деб қўшимча қилишди ИИВдан.

Идорадан билдирилишича, фарзандларининг никоҳ тўйига қадар Асановлар билан Матраимовлар  «бир-бирини умуман танишмаган».

«Уларнинг қариндошлик алоқалари анча аввал бошланган. Энди ҳозир, Памир Асанов ички ишлар вазирининг ўринбочари бўлганда нимагадир кўплар бу масалани кўтаришмоқда», — деб қўшимча қилишди ИИВнинг вакиллари.

Памир Асанов ИИВ раҳбарининг ўринбосарлик хизматига 13-авгусда тайинланган. У собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинганидан бир неча кун ўтгандан кейин ишдан олинган Курсан Асановнинг ўрнига келган.

Бунгача  Матраимовлар билан қариндошлиги борлигини финразведканинг етакчиси  Гуламжан Анарбаев ҳам тасдиқлаган — у ҳам Матраимовларга қуда бўлади. Унинг синглиси ака-ука Матраимовлардан бирининг турмуш ўртоғи.

Бу нима учун аҳамиятли?

Райимбек Матраимов ва унинг қариндошлари — Қирғизистондаги энг кўп муҳокама қилинган оилалардан бири. Бундан ташқари, Матраимовларни мамлакатдаги энг бой ва нуфузди оилалардан бири деб ҳисоблашади.

Райимбекнинг акаси — Искендер Матраимов — парламентнинг депутати. у Жогорку Кенешнинг жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияга қарши харакат қилиш бўйича қўмита аъзоси. Матраимовларнинг яна бири — Ислам — кўп муддатдан бери финполда ишлаб, у ердан идора Матраимовлар оиласининг мулкини текшира бошлагандан кейин кетган.

Матраимовларнинг яна икки оила аъзоси — Тилек ва Руслан Ўш вилоятида ишлаган. Биринчиси Матраимовларнинг оиласи туғилган Қорасув туманини бошқаради, иккинчиси эса  «Исмаил ата» оилавий хайрия жамғармасини бошқаради.

2019 йилнинг май ойида «Азаттык» Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар ва унга Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирувини эълон қилган. Кейинчалик Матраимовлар пулларнинг чиқарилишига алоқаси бор дейилган маълумотни инкор қилган, финпол эса журналистларнинг фикрларини текшириб чиқиб, Матраимовларнинг чет ўлкада мулклари топилмаган деб билдирган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўз вориси Сооронбай Жээнбеков билан жанжалига Матраимовларнинг фаолияти ягона сабаб бўлган. Кейин, уларнинг келишмовчилиги халқ орасида ошкор бўлгандан кейин Атамбаев Жээнбековни Матраимовлар билан алоқаси бор деб бир неча бор айблаган.

Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов