Курсан Асановнинг ҳайдовчиси қўлга олинди

480

ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг ҳайдовчиси Дамирбек Пайзилла ўғли қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу ҳақда «Клооп»нинг ИИВдаги манбалари билдиришди.  «Кактус» нашрининг ҳуқуқ татибот органларидаги манбалари ҳам мазкур маълумотни тасдиқлашди. ИИВнинг матбуот хизмати бу бўйича ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

«Кактус» нашрининг маълумотига кўра,  милициянинг сержанти Пайзилла ўғли Курсан Асанов хизматдан олингандан кейин август ойининг ўртасида ишдан бўшатилган. 22 ёшдаги сержант собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйи штурмга олинаётган бир қизғиш пакетни кўтариб юргани хабар қилинмоқда  — собиқ давлат раҳбари Курсан Асановга берган пакетда «маҳфий ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар ва пул» бор бўлгани айтилган.

Аввалроқ Курсан Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов уй қамоғига олинган. Тергов уни товламачиликда гумонламоқда.

Курсан Асанов лавозимини суистеъмол қилишда гумонланмоқда  — у сўроққа олиниб, уйида тинтув ўтказилган. Асановни 13-августда ИИВнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси бўйича «қирғиз милициясининг манфаатини сотгани» учун ички ишлар вазирининг ўринбосарлик хизматидан бўшатишган.

Асанов ишдан олинган куни ижтимоий тармоқларда Атамбаевнинг қўлга олинишининг видеоси тарқаган. Видеода қимматбаҳо буюмлар бор дейилган қзғиш пакет кўрстаилган.  Адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, пакетда «жиноят ишлари асносида Атамбаевнинг ҳимоясини амалга ошириш учун керак бўлган» ҳужжатларгина бўлган. Ҳужжатлар кейинчалик Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёвга берилиши керак эди.

Асанов ИИВ тарафидан ўзига қўйилаётган айбларга ва эгаллаган хизматидан бўшатилишига рози эмаслигини айтиб чиққан. У «ватаним  ва виждоним олдида покман» деб билдирган.