Қирғизистон мустақилликка эришгандан кейин ўлкага янги диний оқимлар кириб келди. Уларнинг ичида христиан ва шунингдек ислом оқимлари бор. Ислом йўлидаги гуруҳлар маҳаллий ёки «анъанавий ислом» деб ҳисобланган диний оқимдан фарқаланади. Бу кичик тоғли ўлкадаги Советлар Союзидан қолган миллик кўп турлилик билан бирга диний кўп турлиликни пайдо қилди. Мамлакат бу соҳани мустақилликдан бери кучли назоратга олмай келгани сабаб ҳозирги кунда Қирғизистонда Марказий Осиёдаги қўшниларига нисбатан бу диний кўп турлилик ўсмоқда.
Бироқ ҳукуматдагилар дин тармоғини кўпроқ назорат қилиш учун 2014 йили Давлат концепциясини ишлаб чиқишган. Олти йиллик муддат билан белгиланган концепцияда дин давлат тизимига аралаша олмаслиги ва Қирғизистон поликонфессиялик ўлка экани айтилган. Ҳужжатнинг давомида бир қарама-қаршиликни кўриш мумкин: ислом динини, жумладан ҳанафи мазҳабини ривожлантириш учун шароит яратиб бериш кераклиги концепцияда белгилаб ўтилган.
«Миллий ҳавфсизликни ва маданий фарқлилигини таъминлаш мақсадида давлат ҳанафий ва матуридий дин эътиқодининг диний-ҳуқуқий мактабининг асосидаги сунний исломнинг анъанавий тоқатлилик формаларини мукаммаллаштириш ҳамда ривожлантириш учун шароитларни тузади», — деб айтилади ҳужжатда.
Ханафи мазҳаби (ханафизм) — сунни исломна кирган ҳуқуқий мактаб. Сунни исломга у билан бирга яна уч мазҳаб киради. Улар: моликий, ҳанбалий ва шофеъий мазҳаблари. Мазҳаблар дунёнинг турли тарафларида ташкил топган. Ҳанафий мазҳаби эса Марказий Осиёда IX-X асрларда пайдо бўлган. Давримизда у сунний йўналишдаги энг кенг тарқаган ва ҳозирги кунгача яшаб келаётган мазҳаблардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мазҳабларнинг ўртасидаги асосий фарқ ҳуқуқ манбаларида ётади. Масалан, ҳанафи ҳуқуқида урф (үрф-одат) тушунчаси бор. Бу Қуръон, суннат ва ижмо каби асосий ҳуқуқ манбаларида ҳеч нарса топилмаган ҳолда маҳаллий урф-одатга қараб ҳукм чиқариш мумкин деганини англатади.
Қирғизистон ўз диний сиёсатида ҳанафийликни таъкидлаш учун «анъанавий ислом» деган атамани қўлланиб келади. Бу тушунчани фойдаланиш билан ҳукумат вакиллари турли диний оқимларни бошқариб, маҳаллий динга ташқаридан кирган оқимларнинг таъсир этишига йўл қўймаслик учун харакат қилмоқда. Аслида эса, дин соҳасида ҳам қулоч ёйган глобаллашув қирғиз ҳукуматига ёқмай, қайтадан уларни чўчитмоқда. Шу сабабдан улар маҳаллий аҳолига бегона бўлмаган ҳанафийликни қўллаш Қирғизистонни, масалан, диний радикализмдан ҳимоя қилади деб ҳисоблайди.
Аммо бу ғоянинг ўзи ҳам ҳавф туғдиради. Чунки Қирғизистон — дунёвий ўлка. Маълум бир диний гуруҳга имтиёз бериш Концепуияда ҳам, Конституцияда ҳам ёзилган энг асосий принципга қарши келмоқда.
«Анъанавий ислом» деган тушунчани илгари сурган ҳанафийликни танламаганларнинг аҳволи қандай бўлади? Бу мусулмонларнинг бир-биридан «анъанавийликни» излар экан, жамиятда аксинча бўлинишларга олиб келмайдими?
Исломни иҳоталаш амалиёти Советлар Союзи даврида бўлган Ўша вақтдаги сиёсий вазият сабаб Марказий Осиёдаги ислом дини ислом дунёсидан ажраб қолган. Натижада у маҳаллий шаклга ўтиб, халқнинг маданиятини бир қисми қатори қабул қилина бошлаган. XX асрнинг бошигача эса Марказий Осиё ислом дунёсининг энг нуфузли қисми бўлиб келган.
XXI асрда бу жараён қайта жонланиб, одамлар билан бирга ғоялар ҳам саёҳат қила бошлади. Шунга қарамай қирғиз ҳукумати ўлкада бир шаклли мусулмонларни кўришни истаётгандек. Айниқса бугунги кунда динни иҳоталаш ақлга сиғмайди.
Глобаллашув — бу табиий кўриниш. Мамлакат изоляциланган замон тугаб, маҳаллий дин қайта бутун ислом дунёси билан аралаша бошлади. Кунимизда Қирғизистонда сунний исломга кирган, аммо турли ҳуқуқий мактабларнинг вакилларини учратиш мумкин. Масалан, Муҳаммал пайғамбарнинг замонидаги каби ислом динини истаган салафийлар, Ҳиндинлистонда пайдо бўлган Таблиғи Жамоат номли консерватив оқим ва шунингдек Туркияда тузилган либерал Нурчиларни тилга олиш етарли.
Дин ишлари бўйича комиссиянинг тадқиқоти кўрсатганидек, ўлкадаги диний гуруҳлар орасида Таблиғи Жамоат ва Нурчилар бор. Икки оқим ҳам ўлка мустақиллик олгандан кейин пайдо бўлган. Шу сабабдан уларнинг ичида ҳанафийликдан бошқа мазҳабдагиларни учратиш мумкин. Турли маълумотларга кўра, 80дан 90 фоизгача қирғизистонликлар мусулмон бўлиб ҳисобланади. Ҳукумат эса уларнинг барини автоматик турда ҳанафийликка киргизиб қўяётгандек. Аммо бу хато.
Бу ғоя ҳар бир қирғиз [ёки ўзбек] бу мусулмон деган союз вақтидаги стереотипларга ўхшаб кетади. Аслида эса диний эътиқоднинг бўлиб бўлмаслиги одамнинг ранг-рўйига ёки қиёфасига боғлиқ эмас. Ҳозирги кунда Қирғизистонда ҳижоб кийган славян қизни ёки ўзининг атеист деб ҳисоблаган қирғиз йигитини учратиш мумкин.
Бугунги кунда одамларга нимага ишонишни, қандай эътиқод қилишни ўргатишга ҳожат йўқ. Ҳар бир киши ўз эътиқодини ўзи аниқлайди.
Аммо одамларнинг шахсий ҳаётига тегишли диний саволлар жамоат муҳокамасига айланиб, хатто президентлик даражасигача чиқиб кетган ҳолатлар бор. Масалан, қирғизда отаси тирик туриб соқол қўймаган, турмушга чиқмай туриб рўмол ўрамаган деганлар ҳозиргача учрайди. Баҳс-мунозаранинг икки тарафида ҳам ўзларини мусулмон деб ҳисоблаганлар туради.
Шунингдек икки бошқа динга эътиқод қилганларнинг ўртасида чиққан низоларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Олабуқадаги христиан аёлнинг жасадини мусулмонлар қабристонига қўйдирилмаган воқеа билан Иссиқкўлда христиан йигитни ҳамқишлоқлари ўладиган қилиб калтаклаганини ёдга олсак етади.
Айни вақтда собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳанафийликдан фарқли ислом динининг бошқа оқимлари ҳақида ўз фикрини билдиришга ҳам улгурган. Унинг фикрича, «анъанавий исломда бўлмаганлар» «ислом дини билан арабларнинг, Бангладешнинг ҳамда Покистон ҳалқининг маданиятини адаштирмоқдалар».
«Кўчаларда соқолларини ўстириб, дамбал кийиб юрганлар тўлиб кетди. Азалдан бир яхши очиқ рангдаги қирғиз кийимларининг ўрнига аёлларимиз урф бўйича беваларгина кийган қора кийим кийишмоқда. [...] Биз бунга йўл қўйсак ўлкамизни йўқотамиз, қирғиз элини йўқотамиз! Чунки, тилини, динини унутган эл — эл эмас!» — деб билдирган Атамбаев 2014 йили Мудофаа кенгашининг йиғинида.
Бир йил ўтиб эса Бишкекнинг марказий қисмларида миллий кийимдаги ва ҳижоб кийган аёлларнинг суратлари туширилиб, унинг ост қисмига «Бечора халқим, қайга қараб кетяпмиз?» деб ёзилган баннерлар пайдо бўлган.
Бундай фикр ҳукумат вакилларининг орасида ҳозиргача сақланиб келади. Масалан, 2018 йили Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг директори Зайирбек Эргешов менга берган интервьюсида Қирғизистондаги дин қандай бўлиши керак экани бўйича Атамбаевнинг ғоясини қўллаган.
«Асрлар бўйича шаклланиб қолган ислом динига сиртдан, Арабистондаги, Эрондаги ёки Мисрдаги принциплар билан келганда бу ердаги анъанавий ислом билан қарама-қарши келиб қолмоқда», — деган Эргешов.
Қирғизистонга мустақилликдан кейин Яқин Шарқдан ёки Жанубий Осиёдан келган диний оқимларни экстремистик харакатлар билан ассоциациялашгандек гўё. Радикал гуруҳлар албатта миллий хавфсизликка ҳавф туғдиради. Аммо ҳижобли қизлар билан соқолли йигитларни «азалий қирғиз исломини» тутмагани учунгина экстремистларга тенглаш бир оз ҳаддан ошишдир.
Агар ҳукумат чиндан ҳам ўлкадаги диний вазиятни тартибга солишни истаса, у ҳолда улар Конституция меъёрларини бузмай ва маълум бир гуруҳни «ривожлантиришга шароит тузмай» барча динларни бирдек қараши лозим. Масалан, диний тоқатсизлик билан боғлиқ низоларга йўл бермаслик лозим. Бунинг учун исломдан бошқа динда эътиқод қилганлар ёки атеистлар учун алоҳида қабристон бўлиштиш жиҳатини қўлга олса бўлар эди.
Агар экстремизм ҳақида айтиладиган бўлса, одамлар бундай гуруҳларга йўқ ердан боришмайди. Эксертларнинг таъкидлашича, одамлар экстремистик гуруҳларга қашшоқликдан, ишсизликдан, ҳукуматга ва ҳуқуқ тартибот органларига норозилигидан, шунингдек жамиятнинг /ҳукуматнинг/маълум бир ижтимоий қатламнинг тазйиқига учраши ортидан боради.
Концепцияда ҳам таъкидланганидек, Қирғизистон Республикасининг қонунларига қарши келмаса, ҳукумат диний ташкилотларнинг ички ишларига аралаша олмайди. Шу сабабдан Конституцияда ҳам дин билан мамлакат алоҳида ажратилган. Дин ишларига аралашиш катта хавфга олиб келиши мумкин. Агарда ҳукумат бир диний гуруҳга имтиёз бериб, бошқаларини очиқ камситса, бу жамиятда «ёқимсиз» диний гуруҳларнинг тузилишига, у гурҳларга боғлиқ салбий фикрларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бундай вазият Қирғизистонда аллақачон юзага келганини юқоридаги мисоллар тасдиқлайди.
Агарда иттифоқ вақтида миллат билан дин деярлик ажралмасдек қабул қилиб келинган бўлса, ҳозирги кунда одамлар диниий бирлигига алоҳида, миллий ўхшашлигига алоҳида қарай бошлади. Бошқача айтганда, ҳозир одамлар ўзини қирғиз деб ҳисоблагани билан ҳанафий мазҳабини тутмай ҳам яшаши мумкин. Бу оддий ҳолат, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Буни глобаллашган давримизда қонуний меъёр қатори қабул қилиш мукин. Ҳавф қачонки инсонларга ўзлари танлаган динига эътиқод қилиш тақиқланганда яралаши мумкин.
Ислом — бу глобал ҳодиса. Уни бир мамлакатнинг ўлчовларида ушлаб туриш мумкин эмас ва ҳеч ҳожати ҳам йўқ. Мусулмонларнинг қайси бир қисмини қўллаб, қайси бирларини ёмон кўрсатишнинг ўрнига ҳукумат ўз кучини Қирғизистон фуқароларини ҳеч қандай диний фарқларига қарамай иттифоқда сақлашга сарфласа бўлар эди.