Эколог Эмил Шукуров вафот этди

419

Эколог Эмил Шукуров 82 ёшида вафот этди. Экологнинг вафоти ҳақида ҳукуматнинг матбуот котиби Чингиз Эсенгулов хабар қилди. Шукуров Қирғизистонда энг нуфузли эколог ва олимларнинг бири бўлган.

«Қирғизистон экологияси учун хавториланиб, куйган устозимиз, эколог Эмил Шукуров бугун вафот этди. Жойи жаннатда бўлсин! Оиласига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз», — деб ёзди у.

Эмил Шукуров 1938 йили 19-январда туғилган. У 1960 йили «биолог-зоолог» мутахассислиги бўйича Қирғиз давлат университетини тамомлаб, Москва давлат университетида биолог-ер ости факультетининг аспирантурасини якунлаган.

Шукуров «Алейне» номли Қирғизистондаги экологик харакатнинг уюштирувчиси, шунингдек ўлканинг 18 ҳаритасининг муҳаррири бўлган. 2016-2017 йиллари Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлик хизматида ишлаган. Атамбаев унга «Қирғизистон табиатини ҳимоя қилиш бўйича меҳнат кўрсатган ходим» унвонини берган.