«Апрель» телеканалининг етакчиси сўроққа чақирилди

456
Дмитрий Ложников

«Апрель» телеканалинингдиректори ва ҚСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси Дмитрий Ложников 23-августда Ҳарбий прокуратурага сўроққа чақирилди.

Ложников «Клооп»га гувоҳ қатори чақирилганини айтди, аммо қайси бўйича экани номаълум. Сўроқ соат 18:00да бошланиши керак.

Ложников сўроққа биринчи марта чақирилаётгани йўқ. 13-августда уни МХДҚ билан ИИВнинг терговчилари сўроққа олишган. У сўроқда жами беш соатдан ортиқ вақт ўтказган.

«Апрель» собиқ президент Алмазбек Атамбаевгв тегишли телеканал. Атамбаев Қўйтошдаги уйида юз берган икки кунлик тўқнашувдан кейин ҳукуматга таслим бўлган. У 26-октябрга қадар ТИЗОга киргизилган.

Шундан кейин Атамбаевнинг мулклари қамоққа қўйилган. Унинг ичида «Апрель» телеканали ва 100дан ортиқ объектнинг рўйхати бор. Маданият вазирлигидан телеканалнинг эфирга чиқмай қолиши унинг контенти ёки ҳозирги ҳукуматга танқиди билан боғлиқ эмас.

Шунингдек Атамбаевнинг тарафдорлари бир неча жиноят ишлари бўйича сўроққа олинмоқда. У ишлар собиқ президентнинг қароргоҳидаги воқеалардан кейин қўзғалган. Депутат ва Атамбаевнинг яқин тарафдори Ирина Карамушкина одамларни гаровга олиш иши бўйича уй қамоғига олинган.