Ғалаба чўққисида бедарак йўқолган қозоғистонлик альпинистлар топилгани йўқ

498

Бу ҳақда Алматада ўтган журналистлар билан учрашувда қидириш ва қутқарув бўлинмасининг етакчиси Василий Пивцов билдирди. Пивцовнинг айтишича, қутқарувчилар йўқолиб кетган альпинистлар Мурат Ўтепбаев билан Андрей Корнеевни топа олишмаган. Улар билан бўлган яна бир альпинист Александр Чечулин ҳалок бўлгани билдирилган.

Ҳарбийлар тепловизорларни қўлланиб, ҳудуднинг атрофида вертолёт билан учиб чиққанига қарамай, қидирув ишларидан натижа чиқмаган. Об ҳаво сабабли қутқарувчилар альпинистларни қурқариш бўйича амалиётни давом эттира олгани йўқ.

Ғалаба чўққисида қолган Мурат Ўтепбаевнинг рафиқаси қутқарувчиларга миннатдорчилик билдириб, улар «қўлидан келганини қилганини» айтди. Аввалроқ Алматининг Альпинизм федерацияси альпинистларни тирик бўйича топиш мумкин эмаслигини хабар қилган.