Турдукулов Қўйтошдаги воқеалар ортидан сўроққа чақирилди

573

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори ва ҚСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси Адил Турдукулов ИИВга сўроққа гувоҳ қатори чақирилди. Турдакулов ўзи сўроқ 23-августда соат 17:00га белгиланганини хабар қилди.

«[Тергов бошқармасига] мени Қўйтошдаги воқеалар сабабли чақиришди. Улар умумлаштириб айтишди, мен ҳам умумлаштириб сўрашади деб ўйлаяпман», — деди Турдукулов «Клооп»га.

Турдукулов 8-августла Қўйтошда бўлган — ўша куни куч тизими ходимлари Атамбаевннг уйини иккинчи марта штурмга олишиб, уни қўлга тушуриш учун сўзлашувларни ўтказишган. Собиқ президент бир неча соатдан кейин таслим бўлиб, МХДҚга етказилган.

Бунга қадар ҳуқуқ тартибот органлари Атамбаевнинг фаол тарафдорларини сўроқ қилиб, айримлари терговдан кейин қўлга олинган.

Собиқ президентнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов одамларни гаровга олиш иши бўйича октябргача қмоқда бўлади. Айни иш бўйича парламентнинг депутати Ирина Карамушкина уй қамоғига олинган. Штурмнинг биринчи куни 7-августда Атамбаевнинг тарафдорлари МХДҚнинг олти зобитини гаровга олишган.

Атамбаев қамоққа олингандан кейин ҳукумат «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Ҳарбийларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ва «Қотилликка уриниш» моддалари бўйича бир неча жиноят ишларини қўзғаган.