Ўш: Патрул милицияси «ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтармаган» инспекторнинг харакатларини текширмоқда

435

21-августда фейсбукда патрул  милиционерининг иштирокидаги видео тарқади. Муаллифнинг сўзига кўра воқеа Новқатда бўлган, аммо қачон бўлгани номаълум.

Видеода кўринганидек инспектор ҳайдовчидан гувоҳномасини, техпастортини ва солиқ квитанциясини талаб қилган. Ҳайдовчи тўхтатилиш сабабини сўраганда, автомобилнинг багажи очиқ бораётганини айтган.

«Сабаб, нима учун багаж очиқ? Бу енгил автомобил, юк солганда багажни ёпишингиз керак», — деб билдирган у.

Эркак киши патрул милициянинг ходимига ҳайдовчилик гувоҳномасини бергандан кейин у қарши тарафда тўхтатиб турилган «Дэу Матиз» русумидаги машинага бориб ўтиради. Ҳайдовчи ходимга бир неча бор мурожаат қилиб, гувоҳномани қайтаришни илтимос қилади. Аммо инспекторлар унинг айтганларини эътиборга олмай ҳужжатни олиб машина билан номаълум тарафга кетиб қолишади.

Лавҳа ҳайдовчи гувоҳномасини олиб кетган инспекторни топиши билан давом этади. Ҳужжатларни қайтаришни қайтадан талаб қилганда, аёл «қайси права?» деб жавоб беради. Бундан ташқари унинг тарафидан ўзини «Ата-Журт» журналининг муҳаррири деб таништирган Турсунали Ажикулов исмли киши баҳслашади.

Видеога олаётгани учун ҳайдовчига «жиноят ишини қўзғатаман» деб таҳдид қилиб, унинг гувоҳномасини олган инспектор «яқинда операция бўлди» деб қўрқита бошлаган.

«Видеога олишдан аввал мендан рухсат ол. Мен гапираётганда қулоқ сол. Бўлмаса бир уриб хафа қилиб қўяман. Бу қиз бола. Кеча операциядан чиққанини айтаётганди. Бирор нарса бўлиб қолса ким жавоб беради?» — деб билдирган Ажикулов.

Видеонинг охирида Новқат ЙХХҲБ раҳбарининг шахсий аралашуви билангина ҳайдовчига гувоҳома қайтарилгани айтилади.

Милиция текширув бошлади

Ўш вилоят ЙХХҲБнинг матбуот хизмати «Клооп»га маълум қилишича, видеодаги инспектор уларнинг ходими эканини тасдиқлади. Муассасадан патрул  милиционери воқеа бўйича тушунтириш хати ёзиб, видео монтажланган деб гумон қилаётганини билдиришди.  Милиция текширувни бошлади.

«Унинг айтишича, машинанинг ортидаги юклар сабаб давлат рақами кўринмай қолган. Юк ташиш қоидаси бузилгани сабаб, инспектор унга огоҳлантириш бермоқчи бўлган, аммо у барини бошидан охиригача видеога  тортиб туриб олибди», — деб тушунтирди патрул милициясининг матбуот котиби Алтинбек Тенизбаев.

У инспекторлорга шахсий автомобилида хизмат ўташ тақиқланганини қўшимча қилди.

«Прецедент» фирмасининг юристи Замир Жоошев «Клооп»га патрул милиционерларнинг ҳайдовчилардан гувоҳномасини олишга умуман ҳаққи йўқлигини айтди.

«Биринчи [ҳайдовчини] тўхтатганда [инспектор] бунинг сабабини тушунтириш керак. Шундан кейин ҳужжатларни сўрайди, асос бўлса протокол тузади. Янги қонун бўйича жарима солинганда ҳам гувоҳнома олинмай қолган. Олиб кетгани хизмат вазифасини суистеъмол қилишлик», — деб билдирди у.