Давлат ишига шахсий бойлик тўплашга келинмайди  — Жээнбеков

384
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 22-августда Норин вилоятининг Ак-Талаа тумани аҳолиси билан учрашди. Давлат раҳбари ўлкада коррупцияга қарши кураш давом этаётганини яна бир бор эслатиб, «яхши натижаларга» элнинг ёрдами билан эришиш мумкин деб билдирди.

«Ҳокимиятга шахсий манфаатдан, бойликдан бош тортиб, пул топиш учун эмас, халқ орасида хурмат-эътибор, халқ учун қилган меҳнатим билан обрў топайин деганлар келиши керак. Биз ўз обрўсига доғ тушунмаганларни, ўз номига халқ тарафидан айтилувчи яхши сўзни олтиндан қиммат деб баҳолаганларни қўллашимиз керак», — деди у.

Унинг айтишича, 25 йил ичида коррупция Қирғизистонда «жиддий муаммога» айланиб қолган.

«Ҳокимиятга — ўлкани ривожлантириш учун эмас, бойлик тўплаш, сайловда сарфлаган пулларини ортиғи билан қайтариб олиш учун келганлар кўрпайиб кетган. Ҳокимиятни — бойлик тўплаш манбаи, бизнесга айлантириб юборишган», — деб айтди Жээнбеков.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг президенти бўлгандан кейин коррупцияга қарши кураш эълон қилган. Бу унинг олдига қўйган ишларидаги асосий бандлардан бири бўлган. Жээнбеков коррупционерлар билан келиша олмаслигини, шунингдек оилавий бошқарувга йўл қўймаслигини билдирган.

Коррупция билан курашиш кампаниясининг натижасида эски юқори лавозимдаги амалдорлар қўлга олинган. Уларнинг кўпчилиги собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари. Масалан, экс-премьер министр Сапар Исаков ва Бишкекнинг собиқ мэрлари Кубаничбек Кулматов ҳамда Албек Ибраимов.

Атамбаев Жээнбековнинг коррупция билан курашини «ов» деб атаган. Бироқ президент ўзи порахўрлик билан кураш баҳонасида сиёсий рақибларидан ўч олмаслигини билдирган.

Жээнбеков 2018 йилнинг декабридаги матбуот йиғини вақтида порахўрликка қарши текширув яна бир катта амалдор Райимбек Матраимовга тегишли бўлади деб ваъда қилган. 31-январда финпол унинг мулкини текшира бошлаган. Текширувнинг натижалари ҳозиргача ошкор қилинмаган.