Турдукулов Сегизбаевни «Белизгейт» бўйича жавобга тортишни талаб қилди

405
Адил Турдукулов. Сурат: «Апрель ТВ»

КСДПнинг сиёсий кенгашининг аъзоси Адил Турдукулов Бош прокуратурага мурожаат қилиб, МХДКнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг харакатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилди.

Турдукулов Сегизбаевни «лавозимини суистеъмол қилиш»да, «ҳужжатларни сохталаштириш»да, шу билан бирга «товламачилик»да айблаган. Унинг айтишича, Сегизбаев МХДҚнинг раҳбари бўлиб турган вақтда муҳолиф депутатларга қарши айб қўйишда қўлланилган Белиздан олиб келингани эҳтимол бўлган ҳужжатларни кўрсатган.

Унинг фикрича, айни шу сабабга кўра Бош прокуратура «Сегизбаевни жавобгарликка тортиши керак».

Аммо, Адил Турдукулов билан Абдил Сегизбаев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг фаол тарафдорлари. Турдукулов аввал ҳам Сегизбаевни жавобгарликка тортишни талаб қилганини «Клооп»га билдирди.

«Биринчидан, [Сегизбаев] партиянинг аъзоси ҳисобланмай, мен эса аъзосиман. Мен партияда юрганда ҳам, хадқнинг олдида ва митингларда  Сегизбаев билан [собиқ бош прокурор Индира] Жолдубаева жавобгарликка тортилиши керак деб айтганман. Шу сабабдан қандайдир бир бошқа позицияга ўтиб кетганим йўқ. Ўлкада қандай вазият бўлмасин, мен аввал айтганларимнигина айтиб келяпман», — деди Турдукулов.

«Белизгейт»

2016 йил кузида Алмазбек Атамбаев мамлакат конституциясига тузатишларни киргизиш ташаббусини илгари сурган. Бу қарорни «Ата-Мекен» фракциясининг депутатлари Омурбек Текебаев, Аида Салянова ваа Алмамбет Шыкмаматов танқид қилишган.

Уларнинг президент номига айтилган танқидларидан кейин ўша вақтда МХДҚнинг раҳбари Текебаев, Салянова ва Шикмаматов «Мегаком» алоқа операторининг акцияларига эгалик қилишган деб билдирган. Сегизбаев далил қатори Белиз ўлкасидан олингани айтилган ҳужжатларни кўрсатган.

Депутатлар ҳужжатларни «хомаки сохталаштириш» деб аташиб, Сегизбаевни судга ҳам беришган, аммо ютқазишган. Сегизбаевнинг ўрнига МХДҚнинг раҳбариятига Идрис Кадиркулов келгандан кейин Белиздаги ҳужжатлар махсус хизматга келмагани маълум бўлган.