Украинада халқаро қидирувда юрган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди

457

Украинанинг матбуот хизмати билдиришича, Қирғизистон фуқароси «Одесса»нинг аэропортига  20-августда Туркиядан учиб келган. Унинг исми айтилмаган, фақат 24 ёшда экани кўрсатилган.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, қизнинг ҳужжатларини текширганда у ҳақдаги маълуомт Интерполнинг базасидан чиқиб қолган. Шунингдек Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари уни икки йилдан бери қидираётгани айтилган.

«Маълумотларни текшириш жараёнида чегарачилар қиз ноқонуний ҳарбий тизимларда қатнашгани учун халқаро қидирувда юрганини аниқлашган», — деб айтилади чегара хизматининг маълумотида.

Қўлга олинган қиз Украинанинг Миллий полициясига ўтказиб берилди.

Қирғизистоннинг Украиндаги консули Азамат Кабаев «Клооп»га маълум қилишича, ҳозирда дипломатлар қўлга олинган қизнинг шахсини аниқлашмоқда. Шунингдек у чиндан ҳам Интерпол қидирувида бўлгани ҳақида Украина томондан расмий тасдиқни кутишмоқда.

«Икки ўлканинг органлар уни экстрадициялаш масаласининг устида ишламоқда, аммо агар у чиндан ҳам халқаро қидирувда юрган бўлса. Бизда интерволнинг маълумот базаси йўқ», — деб түшүнтирди Кабаев.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигидан билдирилганидек, Интерполнинг маълумот базасига тушиб қолган фуқароларга боғлиқ масалаларга ўлканинг МХДҚси ёки ИИВигина изоҳ бера олади. Лекин ҳозирча муассасанинг матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.