Милиция 8-августдаги тартибсизликлар бўйича терговни бошлади — гумондорлар қўлга олинган

469

Милиция олти кишига нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича судгача текширишни бошлади. Улар 9 августга ўтар кечаси «Ала-Тоо» майдонидаги тартибсизликлар пайтида қўлга олинган.

Бу тўғрисида Бишкек мэриясининг маслаҳат кенгаши 21 августда билдирди. Бишкек шаҳар ИИББнинг маълумоти бўйича, тўпалонда милиция жами 40 кишини қўлга олган.

Уларнинг ичидан 34таси тушунтириш ишлари ўтказилгандан сўнг қўйиб юборилган. Қолганларига қарата тергов юргизилмоқда— уларнинг бештаси қамоқда, шунингдек бир гумондор уй қамоғига қўйиб юборилган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингандан сўнг 8 август куни кечки пайт уни тарафдорларининг бир қисми Ала-Тоо майдонига тўпланишган. ИИББнинг маълумотига кўра, «агрессив кайфиятдаги» одамларнинг сони 1500га етган. Тўпалонларнинг баъзи бир иштирокчилари ниқобда бўлиб, таёқ ушлаб юришган.

«Клооп»нинг 8 августдаги Ала-Тоо майдонидан олиб берган жонли эфири