Cуд Атамбаевнинг штурм вақтида қўлга олинишини қонуний деб топди

473

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 20-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олинишини қонуний деб топди. Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв 7-8-августларда собиқ президентнинг уйини штумрга олиш вақтида ҳукуматнинг харакати ноқонуний бўлган деб судга шикоят қилган.

Судьянинг фикрига кўра, собиқ президент аввал қўлга олинмаган, уни тергов органларида мажбурлаб олиб келишган. «Олиб келиш эса — қонун билан асосланган чора, сиртдан қараганда у қўлга олиш ёки эркинликни ватқинча чеклаш билан ўхшаш», — деб билдирди судья.

Атамбаевнинг адвокатлари суднинг қароридан шикоят қилишини билдирган. Суд Слесарёвнинг аризасини кўриб чиқаётган журналистларга мажлисни тасвирга олишни тақиқлаган.

Ҳукумат Атамбаевнинг қароргоҳини у уч марта криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича сўроққа келмай қўйгандан кейин штурмга олиш қарорини олган. Штурм вақтида бир зобит ҳалок бўлиб, 170 киши жабрланган.

Кейинчалик Атамбаевга бошқа яна олти иш бўйича коррупцияга боғлиқ айб қўйилган. Бу айбларни парламентарийлар собиқ президентни дахлсизликдан ҳамда  экс-президент деган мақомдан ажратаётганда очиқлашган.

Шунингдек  унга «Қотилликни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш» ҳамда «Оммавий тартибсизликларни уюштириш» каби моддалар қўйилмоқда. Бу ишлар собиқ президентнинг уйи штурмга олингандан кейин пайдо бўлган.

Атамбаев президент Сооронбай Жээнбеков билан чўзилиб кетган аразлашувлар ортиқдан дахлсизликдан ажраб, қўлга олинган. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги жанжал бир ярим йилдан бери давом этмоқда, аммо Атамбаев ўзи Жээнбековнинг номзодини 2017 йилдаги президентлик сайловида илгари сурган.