Бишкекнинг Биринчи май туман суди 22 август куни тунда парламентнинг депутати Ирина Карамушкинага нисбатан эҳтиёт чорасини қабул қилди. Суд мажлиси ёпиқ тартибда ўтди.
Судья Карамушкинани 2019 йилнинг 8 октябригача уй қамоғига олиш қарорини қабул қилди.
Бунга қадар Бош прокуратура Карамушкина 7-8 августда «Қўйтош қишлоғидаги тартибсизликлар вақтида гаровга олишда» гумонланмоқда деб хабар қилган.
Ўшанда куч органлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини икки марта штурмга олиб, муваффақиятсиз тугаган биринчи штурмнинг натижасида МХДҚ спецназининг олти ходими гаровга олинган. Бунгача одамларни гаровга олишда гумонланиб Атамбаевнинг бошқа тарафдорлари ҳам қўлга олинган: Фарид Ниязов, «Халқк штаби»нинг аъзолари Алга Киличов, Кияз Смаилов ҳамда Амантур Жамгирчиев.