Милиция Курсан Асановнинг адвокатини товламачиликда гумонлаб қўлга олди

23
Икрамидин Айткулов

Адвокат Икрамидин Айткулов 22-август куни тунда қўлга олинди. Қўлга олингунга қадар у ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг адвокати бўлган.

Бишкек шаҳар ИИББИдан«Клооп»га билдирилишча, Айткулов товламачиликда гумонланиб вақтинча сақлаш ерига киргизилган.

Тергов фаразига кўра, 2018 йилнинг сентябрижа Айткулов товламачилик йўли билан 5,5 минг долларни ўзлаштириб олгани иддао қилинган ариза келиб тушган. Бош прокуратура текширгандан кейин материаллар Бишкек шаҳар ИИБнинг Тергов хизматига жўнатилган.

Шунингшдек Бишкек шаҳар ИИББдан хабар қилинишича, Айткуловнинг ўғлига қарши ҳам  «товламачилик» моддаси бўйича судгача текширув бошланган.

Милициянинг маълумотига кўра, 2019 йили январда Бош прокуратурага бошқа бир фуқаро мурожаат қилиб,  Айткуловнинг фарзанди ундан 2014 йили отасини даволатишга 25 минг доллар қарз олганини билдирган. Кейинчалик адвокатнинг фарзанди бизнесни ривожлантириш учун яна 6 минг доллар қарз олган.

Айткулов ўзи ўғли олган қарзни қайтариб беришни ваъда қилгани айтилмоқда. Аммо даъвогар қарзни унга хали ҳам қайтариб беришмаганини билдирган.

«Текширув давомида аниқланишича, Айткуловнинг фарзанди 2015 йили Биринчи май туман суди тарафидан товламачилик факти бўйича судланган», — деп билдиришди ИИББнинг матбуот хизматидан.

Айткуловнинг ўғлига қарши материаллар Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олиниб, судгача текширув бошланди.

Аммо Айткуловнинг хотини турмуш ўртоғининг иши ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов билан боғлиқ эканини билдирди.

«Сўз милициянинг собиқ ходими ҳақида бўляпти, унинг аризасини Курсан Асановни сотқин ва душман деб эълон қилганлар ўз мақсадларида фойдаланишди. Қисқаси ментларнинг уруши», — деб ёзган Раушан Айткулова.

Айткулованинг айтишича, эрига ариза ёзган киши халқаро қидирувда юрган ва унга қарши суд қўлга олиш ҳукмини чиқарган.

«[Эрим] унга қайтиб келишни ва ўз хоҳиши билан ҳуқуқ тартибот органларига боришни тавсия қилган [...] [Мижоз] озодликка чиққандан кейин қўлга олингани учун норозилигини кўрсатиб, Айткулов уни кўп ойдан бери ҳимоя қилганига қарамай, тўлаган гонорарини қайтаришни талаб қилган. [Айткулов] шу вақт ичида унинг ягона адвокати бўлган», — деб билдирди адвокатнинг турмуш ўртоғи.

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни августнинг ўртасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингандан кейиноқ лавозимидан бўшатишган.

Вазирликдан Асановни хизматдан олинишини Атамбаевни қўлга олиш вақтида  «милициянинг манфаатини сотиб», «ўзини пиар қилган» деб асослашган. ИИВнинг маълумотига кўра, Асанов операция вақтида вазифаларини бажармай, қурол-яроқларни олиш бўйича айрим процедураларни бузган.