Финпол КТРКнинг собиқ етакчиси Карипбековни сўроққа олди

480

Иқтисодий қилмишларга қарши кураш бўзйича давлат хизматининг (финпол) терговчилари КТРКнинг собиқ етакчсиси Илим Карипбековни сўроққа олишди.

Карипбеков «Клооп»га сўроқ «Манас» аэропортининг директори бўлиб турган вақтдаги ишига боғлиқ бўлганини айтди. Мазкур хизматни КТРКнинг раҳбари бўлгунга қадар эгаллаб турган.

«“Манас” аэропорти 2014 йили ёқилғи қуйиш мажмуасини сотиб олган. Бунгача у ҳусусий мулк бўлган.[...] Ҳозирча гувоҳ сифатида ўтяпман. Мендан ташқари сўроққа “Манас”нинг бир қатор ходимлари чақирлган [...] Мен буни охирги сўроқ беришим деб ўйламайман», — деди Карипбеков.

У «Манас» аэропортини 2014-2015 йиллари бошқарииб, кейин КТРК телеканалини бошқарган. Карипбеков мазкур хизматда 2019 йилнинг февралигача ишлаб, ундан кейин раҳбарликка НТС телеканалининг директори келган.