Иқтисод вазирлиги майдони 50 квадрат метрга етмаган дўконлар учун ихтиёрий патентларни бекор қилишни таклиф қилди. Бундай талабларга кунлик эҳтиёж маоллари сотилувчи дўконлар тўғри келади.
«Ҳозирда ихтиёрий патент асосида иш олиб бораётган тадбиркорликнинг субъектлари факт турида олган даромадига ва тушган маблағнинг кўламига қарамай белгиланган миқдордагина солиқ тўлашади, бу адолатсиз рақобатга олиб келмоқда», — деб айтилади қонун лойиҳасининг тушунтириш маълуомтномасида.
Ҳукумат бундай дўконларни умумий солиқ тартибига ўтказиб, назорат-касса машиналарини (НКМ) ўрнатиш таклифини илгари сурмоқда. Машиналар маълумотларни онлайн турда бериб туради. Умумий солиқ тартиби кичик дўконларнинг эгалари даромад солиғини, савдо солиғини, қўшимча нарх солиғини ва бошқаларни тўлашини асослайди.
Ҳозирда майда дўконларнинг эгалари патентнинг асосида белгиланган ўлчовдаги солиқ турида ҳар ойда икки минг сомгача тўлашади. Умумий солиқ тартибига ўтишда бундай дўконларнинг чегирмалари кўпайиши керак.
Вазирликда майда дўкон эгалари учун ихтиёрий патентни бекор қилиш ички бозорни ҳимоя қилиб, ўлка ғазнасининг кирим қисмини тўлиқлайди деб ҳисоблашади.
Иқтисодчи Азамат Акенеев чакана савдо учун патентларни бекор қилиш давлатга катта даромад олиб келмаслигини айтади.
«Мақсад бошқа. Яширин иқтисод билан купашиш. Агар чакана савдода ҳисоб аниқ бўлса, у ҳолда божхонада импорт қилишдаги контрабанда ўз аҳамиятини йўқотади. [...] Агар чакана савдо даромадини озайтирса, у ҳолда тизим ишламайди. Аммо НКМ билан [контрабанда билан курашишга] ҳеч бўлмаса имконият бор», — деб ёзган иқтисодчи твиттерда.
Ҳозирда қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида. У кучига кириши учун уни парламент мақуллаб, президент қўл қўйиши керак.