«Қачон келасан?» Суриядаги қизини кутган она

186

«У менга алданиб қолганини айтган. Уни шунчаки алдаб туриб, уйга қайтиш умидини уздиришган. Аммо Оллоҳ яна бир имконият бериши керак — бу менинг умидим, онанинг умиди» — деб айтди қайғули овоз билан шифти нураган ошхонада ўтирган Наргиза*.

Деразанинг токчасида ёлғиз қизил турибди. Аввал она ходаноннинг ичида ва кўп қаватли уйнинг ҳовлисида шулларни ўстиришни яхши кўрар эди. Ҳозир у ер сувнинг йўқлигидан ва қаровсизликдан бўш турибди.

«Уни қарайдиган ҳолим йўқ. Ҳеч нарса қилгим келмай қолди», — деб бошини эгдиНаргиза. Қизи дучор бўлган тақдир сабабли она озиб, қартайиб қолган.

Наргиза ковертдан қора сочли, кўзлари порлаган қизнинг суратини олиб чиқди. Унда табассум қилиб турган қизни кўриш мумкин. Бу унинг қизи Айжан *. Онаси айни шу суратни сақлаб юради. Чунки бу суратда қизи бахтиёр. У консерваторияни яқиндагина тугатиб, мамлакатга концерт қўйиб гастролларни бошлаган эди. Унинг болалик орзуси амалга ошиб, катта сахнада куйлай бошлаган.

Бир неча йил ўтгандан кейин Айжан турмушга чиқиб, гастролларини тўхтатиб, ўзини оиласига бағишлаган. Унинг турмуш ўртоғи қўшиқ куйлаш динга зид келади дегани фикрда сахнага чиқишини тақиқлаган.

Охирги марта Наргиза қизини муборак Рамазон ойида кўрган. Бошида узун паранжи бор эди. Ўша вақтда Айжан онасига Туркияга ишлагани кетаётганини айтган. Орадан бир йил ўтгандан кейин эса қовоғи солиқ терговчи Наргизани уйига келиб, қизи Сурияда эканини хабар қилади.

Айжаннинг эри Яқин Шарқдаги уруш харакатлари вақтида хато қилганини тушуниб, урушдан бош тортган. Бунинг учун унга ўлим жазоси чиқарилган. Бева қолган Айжан эса ёш болалари билан бирга шундай тақдирга дуч бўлган аёлларга қўшилиб, қочқинлар лагеридан бошпана топган.

Наргиза она барча давлат органларининг эшикларини қоқиб, қизини уйига қайтаришга харакат қилди. Аммо уни бир кабинетдан иккинчи кабинетга жўнатиб, бари қарорни президентгина қабул қилишини айтишган. Лекин ўлка раҳбарининг фикри бўйича Суриядан қайтиб келган қирғизистонликлар «ошкора хавф яратади».

Шундай бўлсада 5-августда Худо Наргизанинг дуосини қабул қилди шекилли — қирғиз ҳукумати қирғизистонлик болаларни юртига олиб келиш учтида ишловчи ишчи гуруҳни Яқин Шарққа жўнатиш қарорини қабул қилди.

Бундан ташқари, аввалроқ фаол Кубаничбек Токтосуновнинг бошчилигидаги ташаббускор гуруҳ тузулиб, улар Сурия ва Ироқда адашиб юрган 150 она-болани ўз ҳисобидан Қирғизистонга олиб келишга ва уларга реабилитация ўтказишга тайёр эканини билдирган.

Бу Наргиза яқинда қизини ва набираларини кўриш имконияга эга бўлади деганидир.

Мазкур лавҳа Европа иттифоқининг молиявий кўмаги билан тайёрланди. Лавҳанинг мазмуни муаллифларннг масъулиятида бўлади ва Европа иттифоқининг нуқтаи назарини ёритмайди.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Арсений Мамашев, Даниль Усманов