Сапар Исаковнинг аҳволи «стабил» — МХДҚ

416

МХДҚ собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг соғлиқ аҳволи «стабил» эканини билдирди.

«[Исаков] тегишли турда даволанмоқда ва куну тун шифокорлар назоратида», — деб билдиришди МХДҚдан.

Исаков 16-августда «умуртқа артерияларининг синдроми» деган ташҳис билан касалхонага ётқизилган.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2018 йили июнда Бишкек ИЭМни янгилаш иши бўйича қўлга олинган — у коррупция бўйича айбланган. Шунингдек Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ва Чолпон-Атадаги от майдонини реконструкциялаш иши бўйича ҳам айбланувчи қатори ўтмоқда.