Қўйтошдаги тартибсизлик: Милиция «ўшликларни калтаклашга» ундаган Фархад Баабиевни қўлга олди

478

ИИВнинг матбуот хизмати 19-августда Фархад Баабиев қўлга олинганини билдирди. ИИВнинг маълумотига кўра, тергов гуруҳи «Баабиевнинг 7-8-августда Қўйтош қишлоғидаги оммавий тартибсизликларда иштирок этганини» аниқлаган.

«Баабиевга 16-августда “Оммавий тартибсизликларда иштирок этиш” жиноятини амалга оширишда гумонланаётгани ҳақида хабар берилиб, Биринчи май туман суди уни 9-октябргача қамоқда қолдирди», — деб билдиришди ИИВдан.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари экани айтилган икки шахснинг сўзлашувининг видеоси тарқаган. Видеода улар «ўшликлар Ўшга кетиши» учун «ўшликларни калтаклаб, уларнинг бизнесини ёқиб юборишни» режалаштирган. Видео муаллифлари сўзлашувдаги шахслардан бири Фархад Баабиев бўлиши мумкинлигини айтишган.

Кейинчалик МХДҚ видео бўйича текшира бошлага, Баабиевнинг ўзи эса халқдан кечирим сўраган.