Собиқ омбудсмен Турсунбек Акун «Клооп»га хабар қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши қўйган 100 минг сомлик даъвосини қайтариб олмоқчи.
«Шикоятни қайтариб олишни ўйлаяпмиз. Унга қарши иш қўзғалиб, қамоққа олингани учун Атамбаев билан судлашишнинг аҳамияти ҳам йўқ [...] Мен — ҳуқуқ ҳимоячисиман-да», — деди собиқ омбудсмен.
Аммо у«Апрель» телеканалига қўйган 500 минг сомлик даъвосини қайтариб олмаслигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, бу иш бўйича суднинг иккинчи мажлиси 19-августда бўлиб ўтган.
Турсунбек Акун собиқ президент Алмазбек Атамбаевни июлда судга берган. Ўша вақтда Атамбаев Акун омбудсмен бўлиб турган вақтида 100 минг доллар пора олиб, криминал авторитет Азиз Батукаевни бўшатишга ёрдам берган деб айтган эди.
Шунингдек Акун «Апрель» телеканалини ҳам судга берган. Бунга телеканалнинг криминал авторитетни бўшатиш учун собиқ ҳақиқатчи Батукаевнинг қариндошидан 100 минг одллар олгани айтилган репортажи сабаб бўлган.
Суд Батукаевни 2013 йили «қон лейкози» ташҳисининг асосида қамоқдан бўшатган. У ҳозирда омбудсмен бўлиб турган Акун уни бўшатиш кераклигини айтиб чиққан. Кейинчалик ташҳис сохта экани аниқланган. Аммо ўша вақтда криминал авторитет Қирғизистондан чиқиб кетишган улгурган.
Бу жанжал ортидан Акун эгаллаган хизматидан кетган. Кейинчалик шифокорларнинг қўйган ташҳисига таянганини билдирган.
Ҳукумат криминал авторитетнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йилнинг бошида қайта кўра бошлаган. Бу иш бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва бошқа аввал юқори хизматларни эгаллаган бир қатори амалдорлар қамоққа олинган. Атамбаев бу ишда коррупция бўйча айбланмоқда. Акун ва собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов собиқ президентга қарши кўрсатма беришган.