МХДҚ ер ости йўлагидаги кўтаргичлар ишламаётгани ортидан текширув ишини бошлади

445

Бишкек мэриясидан «Клооп» билдирилишича, МХДҚнинг терговчилари ер ости йўлагидаги электр кўтаргичлар режалаштирилгандек ишламаётгани учун текшириш ишини бошлади. Филармониянинг ёнидаги йўлакда кўтаргичлар кундузигина ишлайди, ЦУМдаги кўтаркичлар эса доимо ўчиқ туради.

Бишкекнинг вице-мэри Улан Азигалиев кўтаргичларни журналистларнинг кўз олдида ишга киргизишга харкатидан натижа чиқмай қолгандан кейин 1-августда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишга қарор қилган. Азигалиек «ГлавТехИнвест» пудратчи ширкатга нисбатан чора кўришни илтимос қилган.

Мазкур фирма 2017 йили ер ости йўлакларини таъмирлаш ва электр кўтаркичларини ўрнатиш ишини амалга оширган. Ўша вақтда шаҳар ҳукумати кўтаргичларни ўрнатишга 6,7 млн сом сарфлаган.