Парламентнинг собиқ депутати Равшан Жээнбеков ИИВнинг тергов хизмати уни Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида ҳарбийларни гаровга олинишига боғлиқ 48 соатга қўлга олинишини «Азаттык»қа билдирди.
«Мен аксинча уларни чиқариб, гаровга олинганларга ёрдам бериб, “Тез ёрдам”га чиқариб бериб, қўлимдан келганини қилганман. Аммо менга шундай модда қўйилмоқда», — деди Жээнбеков.
Жээнбековнинг айтишича, ҳукумат Атамбаевнинг доирасидаги воқеаларнинг баҳонаси билан «муҳолифатни тўлиғи билан йўқ қилайлик » деган қадам ташламоқда.
ИИВнинг матбуот хизматидан Жээнбековнинг қўлга олиниши мумкинлиги бўйича изоҳ бера олишмади.
Жээнбеков 7 ва 8-августда штурм вақтида Атамбаевнинг қароргоҳида бўлган. У ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари спецназчиларни гаровда ушлашган. Айни иш бўйича собиқ президентнинг яқин тарафдори Фарид Ниязов икки ойга тергов изоляторига киргизилган.