Атамбаев Қўйтошдаги ерни ноқонуний олишда айбланмоқда

444

Адвокат Сергей Слесарёв «Клооп»га маълум қилишича, Ҳарбий прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтош қишлоғидаги ер участкасини ноқонуний олганликда гумон қилинмоқда. Айб  «Коррупция» моддаси асосида қўйилган.

«Тўлиғича танишганимча йўқ, чунки тергов харакатлари тинимсиз ўтмоқда. Бу чалғитиб, хабарнинг барини тўлиғи билан қараб чиқишга имконият бермаяпти», — деди Слесарёв.

Бундан ташқари, Атамбаевга қуйидаги ишлар бўйича ҳам гумонланмоқда:

  • Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция;
  • «Форум» биносига ўзига қарашли одам орқали эгалик қилиш;
  • Криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш.

Шунингдек у қуйидаги моддалар бўйича ҳам айбланмоқда:

  • «Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига зўравонлик қўлланиш»;
  • «Оммавий тартибсизликларни уюштириш »;
  • «Одам ўлдиришни уюштириш»;
  • «Одам ўлдиришга ҳужум уюштириш»;
  • «Одамларни гаровга олишни уюштириш».

Коррупция бўйича иш парламентнинг ташаббуси билан текширилмоқда.  Жогорку Кенеш Атамбаевни дахлсизликдан ва  экс-президентлик мақомидан ажратиш учун олти ишдан иборат рўйхат тузган. Бош прокуратура парламентнинг собиқ президентига қўйган айбларини қўллаб бергандан кейин депутатлар уни имтиёзлардан ажратишган.

Атамбаевнинг уйи 7-8-августда штурмга олингандан кейин у оммавий тартибсизликларга ва ҳарбийларни гаровга олишга боғлиқ ишлар бўйича гумонлана бошлаган. Штурмга олиш амалиётида «Альфа» махсус бўлинмасининг раҳбар ўринбосари Усонбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, 170 киши жабрланган.