Милиция ОАВлардан Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида тортилган видео материалларнинг барини беришни сўради

473
ИИВнинг «Клооп»га берган сўрови

ИИВнинг тергов хизмати 13-августда «Клооп»нинг таҳририятидан 6,7 ва 8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳида тасвирга олинган видео материаллар ва суратларнинг барини беришни сўради.

ИИҚ «ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларини қўлга олишда гумондорларни топиш учун» сўров жўнатган — Атамбаевнинг тарафдорлари 7-августда собиқ президентни қўлга олиш бўйича амалиётни амалга оширишга уринган «Альфа»нинг спецназчиларини асирга олишган.

«Клооп»нинг таҳририяти ўз тасвирчилари 7-августдан 8-августга ўтар кечаси Қўйтошда ва Атамбаевнинг қароргоҳида тўқнашув вақтида тасвирга олиб келган видео материалларининг барини нашрнинг расмий  YouTube каналига очиқ фойдаланишга жойлаштирди.

Сўровга жавобан берилган расмий жавобда таҳририят мазкур видеоматериалларга ҳаволаларни кўрсатди, аммо биз уларни алоҳида бир ахборот сақлагичларга  юклаб беришдан бош тортдик.

Бошқа қирғиз онлайн нашрлари — Kaktus.Media, «Спутник», 24.kg — терговчилар улардан ҳам Атамбаевнинг уйида олинган видеоларни сўрашганини «Клооп»га тасдиқлаб беришди.

«Барча [видео материаллар] очиқ шаклда — ҳаволани очиб, кўчириб олса бўлади. Ҳозирча уларга [нашр] суратларни ва ҳаволаларни [видеоларга] жўнатиб-жўнатмаганини билмайман », — деб хабар қилишди Kaktus.Mediaнинг таҳририятидан.

24.kg нашридан эса журналистларнинг сурат ва видео материалларни ИИВга жўнатилишини билдиришди, чунки «бу талаб ва унга жавоб бермай қўйиш мумкин эмас».

«Спутник»нинг таҳририяти позициясини ва бундан кейинги харакатларини ошкор қилишдан бош тортди.

Аввалроқ милиция Атамбаевни қўлга олиш амалиётининг муваффақиятсиз қисмида спецназнинг етти ходимини асирга олганларга қидирув эълон қилган.

Ярадор бўлган спецназчилар Атамбаевнинг уйида деярлик бир сутка ушлаб турилган. Улар куч ходимлари собиқ президентнинг тарафдорлари билан сўзлашувларни ўтказгандан кейин қўйиб юборилган.