Ҳарбий прокуратура Курсан Асановнинг уйида тинтув ўтказди

458

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов «Клооп»га хабар қилишича, Ҳарбий рокуратура вазирнинг собиқ ўринбосарининг ҳонадонини 14-августда тинтган.

«Кечаги куни сўроқдан кейин тинтишди, Алмазбек Атамбаев берган дейилган нарсани излашди. У ердан ҳеч нарса топишгани йўқ, аммо унча кўп бўлмаган пулни олишди  — 2000 доллар. Айни вақтда хатто майда купюраларни ҳам олишди. Қўшимча учта совғага берилган соатни олишди. Соатлардан бири Асановга Россиянинг ИИВи совға қилган. Улар ҳеч нарсани исботлай олишмайди», — деди Айткулов.

Бунгача ОАВларда Атамбаев Асановга ҳужжат ва пуллар солинган қизғиш пакетни ўтказиб берган деган маълумот тарқаб кетган. Аммо Асанов бу маълумотни инкор қилган.

Айткуловнинг фикрича, ички ишлари вазири Кашкар Жунушалиев Асановга қарши хизмат текширувини юргизиш билан вазифасини суистеъмол қилган.

«Биз хизмат текширувининг хулосасидан шикоят қиламиз.  Жунушалиевнинг харакатларида жиноятнинг таркиби бор, у хизматини суистеъмол қилган, чунки суриштирувнинг тартибини бузган», — деб билдирди Айткулов.

Вазирнинг собиқ ўринбосари сўроққа 14-августда лавозимини суистеъмол қилиш иши бўйича чақирилган.

Бош прокуратуранинг фарази бўйича, Асанов собиқ президент  Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевнинг «талаблари билан кўрсатмаларини эътиборга олмай қўйган». Шунингдек у «мустақил қарор қабул қилиб, «тергов органларидан далилларни ва ҳужжатларни яширган ».

Асановнинг хизматдан олиниши

Асановни ИИВнинг етакчиси Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси бўйича «қирғиз милициясининг манфаатини сотгани» учун 13-августда ички ишлар вазирининг ўринбосари хизматидан бўшатишган. Вазирликдан билдирилишича, Асанов Атамбаев билан сўзлашувларни ўтказиш вақтида «ўзини-ўзи пиар қилган». Унинг ўрнига вазирнинг ўринбосарлигига Памирбек Асанов тайинланган.

ИИВнинг фарази бўйича, Атамбаев билан сўзлашувларни асосан айни шу Кашкар Жунушалиев ўтказган,  Асанов эса ўзига ишониб берилган ерни ташлаб, тарафдор келишилгандан кейин Атамбаевни чиқариб кетган.

Шунингдек Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол –яроқларни барча процесларни бузиш билан олган ва тергов харакатларини камерага тортган деб айтишмоқда.

Асанов ўзи ИИВ қўяётган айбларга рози эмаслигини айтиб чиққан. У шахсий манфаатини давлатникидан устун қўймаганини ва вазифасини бажарганини айтган.