ОАВ: Атамбаевнинг уйини штурмга олишда вафот этган махсус бўлинма зобитининг ўлимига гумондор қўлга олинди

483

МХДҚнинг «Альфа» махсус бўлинмасининг ходими Усонбек Ниязалиевнинг ўлимида гумонланган одам қўлга олинди деб биринчилардан бўлиб 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб ёзиб чиқди.

«Дастлабки маълумотларга кўра,  Усон Ниязбековни ўзининг қуроли билан отишган. Гумондор қўлга олингани маълум бўлд», — деб билдиришди нашрдан.

Шубҳалининг қўлга олингани бўйича куч тизимларига таяниб Kaktus Media нашри ҳам билдирди.

«Куч тизимларининг айтишича, Ниязбековни Қўйтош операциясини бошқаришга келганда ёнида олиб юрган автоматидан отишган. Спецназдан автоматни Атамбаевнинг тарафдорлари тортиб олган», — деб билдиради нашр.

Мақола эълон қилинишидан олдин «Клооп»ни журналистини МХДҚнинг матбуот котиби билан боғланиш харакатидан фойда чиққани йўқ.

МХДҚнинг таҳмини бўйича Ниязбековни снайпер қуролидан ўлдиришган.

Усонбек Ниязбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини штурмга олишнинг биринчи куни 7-августда кечки маҳал ҳалок бўлган. Унинг ортида олти фарзанди ва рафиқаси қолди.