Атамбаев Бишкек ИЭМини модернизациялашдаги коррупцияда гумонланмоқда

37

Адвокат Сергей Слесарёв «Клооп»га билдиришича, Ҳарбий прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевни яна икки жиноят ишида гумонланмоқда — Бишкек ИЭМини модернизациялашдаги коррупция ва «Форум» ишхонасига ўзига қарашли одам орқали эгалик қилиш.

«Бу Жогорку Кенешнинг айбловлари эди. Дастлаб уни сўроққа гувоҳ қатори чақиришган бўлсада Атамбаевга ҳозир билдирувлар ҳар тарафдан келиб тушмоқда», — деди Слесарёв.

Парламент июнда Атамбаевга олти айб қўйган, унинг ичида Бишкек иссиқлик электр марказини модернизациялашдаги коррупция ва «Форум»нинг биносини эгаллаб олиш ҳам бор. Кейинчалик Бош прокуратура мазкур айбловларни қўллаган.

Алмазбек Атамбаев 8-августда икки кунлик тўқнашувлардан кейин қўлга олинган. Тарафдорлари билан милициянинг жанжали сабаб 170 киши жабрланиб, бир киши ҳалок бўлган. Бу воқеалардан кейин собиқ президент ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига зўрлик кўрсатиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, одам ўлдириш ва одамларни гаровга олишда гумонланмоқда.