«Ватаним ва виждоним олдида покман». Курсан Асанов  сотқинликда айбланиб ишдан олинганига рози эмас

120

Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ИИВ тарафидан ўз номига қўйилаётган айбларга ва эгаллаган хизматидан бўшатилганига рози эмаслигини айтиб чиқди. Асановни собиқ  президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтидаги харакатларини «қирғиз милициясининг манфаатларини сотганлик» деб баҳолаб хизматидан бўшатишган.

Асанов ўзи шахсий манфаатини давлатникидан юқори қўймаганини ва вазифасини бажарганини билдирди.

«Мен учун мундирнинг хурмати ва генералнинг сўзи шунчаки гап эмас. Менга боғлиқ масала кейин очилади деб ҳисоблайман. Ўлкамнинг ва ўзимнинг обрўйимнинг олдида мен покман», — деб айтилади Асановнинг билдирувида.

Унинг айтишича, ИИВнинг шахсий таркиби ёрдами билан 7-8-августда Қўйтошдаги воқеанинг олдини олиш мумкин бўлган.

«Мен хизмат вақтида давлат хавфга юз тутган бир қатор вазиятларга дуч келганимни таъкидлаб ўтайин. Бундай вазиятдамен давлатнинг барқарорлилигини таъминлаш учун кучимни ва умримни аямаганман», — деб ёзган Асанов.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Курсан Асановни ИИВнинг етакчиси  Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси бўйича 13-августда ички ишлар вазирининг ўринбосарлик хизматидан бўшатган.

ИИВда Асановга нисбатан ички текширув ўтказилиб, у Атамбаев билан сўзлашувларни ўтказиш вақтида  «ўзини-ўзи пиар қилган» деб билдиришган.

ИИВнинг версияси бўйича, Атамбаев билан сўзлашувларни асосан Кашкар Жунушалиев олиб борган,  Асанов эса ўзига ишониб берилган ерни ташлаб, тарафлар келишгандан кейин Атамбаевни чиқариб кетган.

Шунингдек Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол-яроқларни барча процераларни бузган ҳолда олган ва тергов харакатларии камерага тасвирга олган деб айтишмоқда. Вазир ўринбосарлигига Памирбек Асанов тайинланди.