Атамбаевни қўлга олиш вақтидаги тартибсизликлар оқибатида келтирилган зиённинг қиймати 8 млн сомдан ортган

38

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Қўйтошга яқин ердаги Беш-Кунгой қишлоғида милиция бўлимини  ва машиналарни ёқиш сабабли келтирилган зарар қиймати 2,1 млн сомни такшил қилганини билдирди.

Шунингдек тартибсизликлар вақтида Бишкекда 34 видеокамера зарарланган, уларнинг ичидан еттиси «Хавфсиз шаҳар» камералари. Ахборот технологиялар ва алоқа давлат қўмитасидан хабар қилинишича, зарар келтирилган камераларнинг дастлабки қиймати 4 млн сомдан ортган.

Бишкек мэриясининг маълумотига кўра, 7-9-августда муниципалитет милицияга ёрдам учун 70 йўловчи ташувчи автобусини ажратган — уларнинг ичидан 30 автобуснинг ойнак-деразалари синдирилган, бириси эса таъмирга ҳам яроқсиз бўлиб қолган.

«Дастлабки ҳисоб бўйича автобусларни таъмирлашга 2 млн сом кетади. Миниципалитет  зарарга учради: кунлик даромад 100-120 минг сомга озайиб кетди, 60 ҳайдовчи вақтинча ишсиз қолди», — деб билдиришди мэриядан.

Куч органлари 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги уйидан қўлга олишга характ қилган, аммо биринчи харакат бесамар бўлиб қолган. Атамбаевнинг тарафдорлари куч тизимларини суриб чиқаришган.

Атамбаевни 8-августдагина қўлга олишнинг иложи бўлган — унинг тарафдорлари яқин қишлоқларда вайронгарчиликларни уюштириб, шундан кейин пойтахтнинг марказига қаршилик акциясига чиқишган. Аммо милиция ўзини агрессив тутган, қурол қатори темирларни қўлланишни режалаштирган митингчиларни қувиб тарқатган. Натижада милиция 40 кишини қўлга олган, уларнинг беш нафари безорилик учун икки ойга тергов изоляторига киргизилган.