Курсан Асанов, пора ва пакет. Нима бўлмоқда?

34

Нима бўлди?

13-август куни тунда ижтимоий тармоқларда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошда қўлга олиниши тасвирланган видео эълон қилинган. Шунингдек бу видео WhatsApp мессенжерида ҳам тарқатилган. Видеонинг титирларида ўша вақтда ички ишлар вазирлигининг ўринбосари бўлиб турган  Курсан Асанов сўзлашувлардан кейин Атамбаевдан пул, қимматбаҳо буюмлар ва маҳфий ҳужжатлар солинган қизғиш пакет олгани айтилган.

«Асанов, сўзлашувлар вақтида Атамбаев билан жиноий келишувга бориб, чичқон каби ёнига пакетни кўтариб кетди, уни буюм далиллар қатори тергов органларига ўтказиб бериши керак эди», — деб айтилади видеода.

Пакетда ҳужжатларгина бўлган — адвокат

Адвокат Замир Жоошев фейсбук саҳифасида пакетда «жиноий ишлар бўйича Атамбаевнинг ҳимоясини амалга ошириш бўйича зарур бўлган» ҳужжатларгина бўлганини ёзган.

Жоошевнинг айтишича, унинг ҳимоясидаги одам ва Атамбаевнинг тарафдори Кундуз Жолдубаева собиқ президент МХДҚга олиб келингандан кейин пакетни адвокат Сергей Слесарёвга ўтказиб бериш учун ёнига кўтариб кетган.

«Шундан кейин пакетдаги ҳужжатлар Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёвга берилган, пакетнинг ўзи эса менда. Алмазбек Атамбаев Курсан Асановга қимматбаҳо буюмлар ва пул берди дейилган ёлғон маълумотларга ишонманглар. Агар шундай бўлганда пакет ҳаммага кўрсатилиб берилмаган бўларди», — деб ёзган Жоошев.

Асановнинг ўзи ҳам Атамбаевдан пора олгани бўйича маълумотни «Спутник»ка берган интервьюсида инкор қилган.

«Бундай нарса ҳеч бўлмаган», — деб билдирган вазирнинг собиқ ўринбосари.

Курсан Асановнинг лавозимидан бўшатилиши

Асанов «қирғиз милициясининг манфаатларини сотганлиги » ва «ўзини-ўзи пиар қилгани» учун 13-августда бўшатилган. Унинг ишдан олиниши ижтимоий тармоыларда турли реакцияларни пайдо ыилган. Асанов 8-августда Алмазбек Атамбаевни ҳукумат қўлига ўтиши учун собиқ президент билан сўзлашувларни ўтказган.

Куч ходимларининг фаразига кўра, ички ишлар Кашкар Жунушалиев Атамбаев билан икки марта сўзлашув олиб борган, аммо у таслим бўлишдан бош тортган. Ўшанда Жунушалиев Атамбаевни штурм қилишга мажбур бўлишларини огоҳлантириб, ўйланиш учун уч дақиқа берган.

«Атамбаев ва унинг тарафдорлари вазирнинг қўйган талабларига рози бўлиб, чиқишга тайёрланаётган вақтда Курсан Асанов шахсий манфаатини ўйлаб,  [...] Атамбаев билан сўзлашувга кириб кетган. [...] У пиар билан машғул бўлиб, ўзининг телефонини ўша ердаги ходимларга бериб воқеаларнинг юришини тасвирга олдирган», — деб айтилади янгиланган пресс-релизде.

Ҳозир текширув натижасига ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага ўтказиб берилган.  Абилгазиев ИИВ раҳбарининг ўринбосарлик хизматига Памирбек Асановни тайинлади.

Алмазбек Атамбаев ўзи қамоқда, унга криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш иши асосида коррупция бўйича айб қўйилган.  Бундан ташқари, собиқ президент ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига зўравонлик қилиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, одам ўлдириш ва одамларни гаровга олишди гумонланмоқда.