ИИВ етакчисининг ўринбосари Курсан Асанов «сотқинлиги» учун ишдан бўшатилди

525

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 13-августда ИИВнинг раҳбар ўринбосари ҳамда милициянинг генерал-майори Курсан Асановни ўз лавозимидан бўшатди. ИИВ Асановга қарши хизмат суриштирувини ўтказган.

ИИВнинг маълум қилишича, Асанов 7-8-августда Атамбаевни қўлга олиш вақтида оммавий тартибсизликларнинг олдини олиши керак эди.

«Хизмат суриштирувининг натижасига кўра милиция манфаатини сотганлиги ва унга нисбатан ишонч йўқ бўлгани аниқлангани учун ИИВнинг ўринбосарилик хизматидан Курсан Асановни бўшатиш бўйича таклиф берилган », — деб айтилади ИИВнинг маълумотида.

Ҳозирда текширув натижалари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага ўтказиб берилган. Аввалроқ ҳукумат амалиётни МХДҚнинг ва ИИВнинг раҳбарлари бошқарганини билдирган. Атамбаевни қўлга олиш амалиёти 7-августда мувафаққиятсиў бўлиб қолгандан кейин МХДҚнинг раҳбари Орозбек Опумбаев истеъфога кетишга тайёр эканини билдирган, аммо президент уни бўшатишни истамаган.

Курсан Асанов 8-августда Алмазбек Атамбаевни ҳукуматнинг қўлига тушириш учун собиқ президент билан сўзлашув юргизган.

Алмазбек Атамбаев ўзи қамоқда, унга криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш иши асосида коррупция бўйича айб қўйилган. Бундан ташқари, собиқ президент ҳуқуқ тартибот органлари ходимларга зўравонлик қўлланиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, одам ўлдириш ва одамларни гаровга олишда гумонланмоқда.