Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг ходимлари Қўйтошдаги махсус операция вақтида жабрланган ҳамкасби Самат Курманкуловнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатишади.
«Милициянинг полковниги Самат Курманкуловга моддий ёрдам кўрсатиш қарорини қабули қилиб, протокол туздик. Албатта, у кишига ҳеч ким карамай қўйди деган фикрдан олисмиз, аммо унинг оиласи айни вақтда пулга муҳтож деб ўйлаймиз», — деб билдирди «Клооп»га Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков.
Курманкулов 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича уюштирилган милициянинг штурмида бошидан жароҳатланган. У дарҳол касалхонага етказилиб, шифокорлар бош суягига операция қилиб, ўпкасини сунъий нафас олдириш аппаратига улашган.
Консилиум ўтказилиб Курманкуловни 12-августда Москванинг Нейрохирургия марказига ўтказишган.