Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов Аскер прокуратурасига сўроққа чақирилди — у «Лавозимини суистеъмол қилган»ликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан билдиришди.
Ҳозирда Курсан Асанов Харбий прокуратурада сўроқ бермоқда.
«Асанов ички ишлар вазирлигининг буйруқлари билан талабларини бир неча бор эътиборга олмай қўйган, вазир билан келишмай туриб мустақил қарор чиқарган, ички ишлар органларининг шахсий таркибини бошқарувсиз ҳавфли вазиятда қолдирган, иш бўйича муҳим далиллар ва ҳужжатларни тергов органларидан яширган», — деб айтилади бош назорат органининг билдирувида.
Асановни ИИВнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг таклифи бўйича «қирғиз милициясининг манфаатини сотганлиги» учун 13-августда ички ишлар вазирининг ўринбосарли хизматидан бўшатишган. Вазирликдан билдирилишича, Асанов Атамбаев билан сўзлашувларни юргизиш вақтида «ўзини-ўзи пиар қилган».
ИИВнинг фарази бўйича, Атамбаев билан сўзлашувларнинг асосий қисмини айнан шу Кашкар Жунушалиев юргизган, Асанов эса ўзига ишониб топширилган ерни ташлаб, тарафлар келишгандан кейин Атамбаевни чиқариб кетган.
Шунингдек Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол-яроқларни барча процераларни бузиш орқали олган ва тергов харакатларини камерага тасвирга олган деб айтишмоқда.
Асанов ўзи ИИВ қўяётган айбларга рози эмаслигини айтиб чиққан. У шахсий манфаатини давлатникидан юқори қўймаганини ва вазифасини бажарганини айтган.