Ижтимоий тармоқларда 11-августда йигитнинг қизни калтаклаётгани тасвирланган видео тарқаган. Унда йигит қизнинг сочидан судраб, ураётганини кўриш мумкин. Шунингдек, эркак киши уни туртганда қиз деворга бориб урилган.
Видеонинг муаллифи йигитга мурожаат қилиб, лавҳани интернетга эълон қиламан деб қўрқитганига қарамай у калтаклашни давом эттирган.
«Байке, мен буни ҳаммасини видеога оляпман. Бу воқеа бизнинг Аравон кичик районида бўляпти. Номаълум эркак киши қизни калтаклаяпти. Балки у унга ҳеч ким эмасдир», — деб шарҳлаган лавҳанинг муаллифи.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиқов «Клооп»га воқеа Аравон кичик туманининг «Симба» дўкони яқинида бўлганини тасдиқлади.
«Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда. Видеодаги йигитнинг шахси аниқланмоқда. Ҳуқуқий баҳо тергов натижаларига кўра берилади», — деб билдирди Сидиқов.
Муаллиф: Зарина Маматжанова