Кун сурати: Бабанов оиласи билан Таласга келди

50
Омурбек Бабанов. Сурат: «Турмуш»

Президентликка аввалги талабгор Омурбек Бабанов 12-августда оиласи билан Таласга келди. Бабанов билан «Республика — Ата Журт» парламент фракциясининг депутатлари Руслан Казакбаев, Кенжебек Бокоев, Мирлан Жээнчороев ва Таласнинг собиқ мэри Анарбек Кушубеков боришган.

Сиёсатчи турмуш ўртоғи ва болалари билан «Манас-Ордо» миллий мажмуасини зиёрат қилишган.

Бабанов Қирғизистонга 9-августда қайтиб келган. Уни «Манас» аэропортида 200га яқин тарафдорлари кутиб олган.

Аввалроқ МҲДҚ Бабанов Қирғизистонга қайтиб келадиган бўлса қўлга олинишини билдирган. Аммо у қўлга олинганича йўқ. У икки жиноят иши бўйича айбланувчи қатори ўтмоқда  — «миллатлараро низо қўзиш» ва «ҳокимиятни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларни тайёрлаш» айблари бўйича. Аммо ҳозирча иккинчи иш ҳозирча тўхтатиб турилибди.

Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби бўлган.

Жээнбеков енгиб, Бабанов енгилгандан кейин сиёсатчига қарши жиноят ишлари қўзғалган. Ўшанда Бабанов сиёсатдан кетишини билдирган, шундан кўп ўтмай Қирғизистондан чиқиб кетган.

У 2019 йилнинг апрель ойида берган интервьюсида Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаев билан сўзлашувлар бўйича ўлкадан чиқиб кетганини айтган. Охиргилари унга қарши жиноят ишларини тўхтатишни ваъда қилишган. Бабанов Атамбаевнинг қўлга олингандан кейингина қайтиб келган. Атамбаев билан Жээнбеков бир ярим йилдан бери жанжаллашмоқда.