Мэрия тартибсизлар сабаб шаҳарга келтирилган зиённи ҳисобламоқда — 29 автобус зарарланган

65
Бишкекнинг автобуси. Тартибсизликлардан кейин. Сурат: Бишкек мэриясининг матбуот хизмати

Бишкек мэрининг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова шаҳар ҳукумати 8-августдан кейин шаҳарга келтирилган зиённинг суммасини ҳисоблаётганини «Клооп»га хабар қилди.

«Бу ҳудуддаги стендлар, темир тўсиқлар — зиённинг қиймати 190 минг сомдан ортган. Бекатлар зарар кўрган, у ерда ҳам 60 минг сом», — деб билдирган маслаҳатчи.

Унинг айтишича, энг кўп харажат 29 автобусни таъмирлашга сарфланмоқчи. У 9-августда танртибсизлилкра Кўкжарда бўлганини, у ерда норозиликка чиққанлар милиция ходимларини ташиган автобуслар учун йўлни тўсиб, уларга «Молотов коктейли»ни ирғитишганини тушунтирди.

Автобусларнинг деразалари, ойнаклари синиб, шунингдек ғилдириаклари ва ўриндиқлари бузилган.

«Эң башкысы жабыркаган 29 автобустун зыянын суммасы эсептеле элек — алардын ичинен эки автобус жараксыз абалга кептелген. Бир нече миллион болсо сумма бир кыйла көп эле болсо керек», — деп эсептейт Алмамбетова.

Шунингдек митингчилар янги чиқинди идишларини ёқиб юборишган. Бишкекдаги тартибсизликлар 8-август куни кечаси юз берган. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олинишидан кейин Ала-Тоо майдонида мингдан ортиқ киши тўпланиб, аммо милиция вазиятни назорат остида ушлай олган.