МХДҚнинг собиқ раҳбари Сегизбаев сўроққа чақирилди

41

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевни ИИВнинг Тергов бошқармаси сўроққа чақирди. Аввалроқ айрим ОАВларда Сегизбаевнинг қўлга олингани ҳақида маълумот эълон қилинган, аммо унинг қариндошлари буни рад қилишмоқда.

Сегизбаев сўроққа 13-август куни бориши керак, аммо қайси иш бўйича ва қандай асосда чақирилгани номаълум.

МХДҚнинг экс-раҳбари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича уюштирилган штурм куни қароргоҳда бўлган. Ўша куни у сонидан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Атамбаевнинг бошқа тарафдорлари ҳам сўроққа чақирилган, айримлари қўлга олинган. Масалан, собиқ президентнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов ТИЗО-1да октябргача қолдирилган. У спецназнинг ходимларини гаровга олиш факти бўйича қўлга олинган.

Бунгача депутатлар Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова, ҚСДПнинг расмий вакили Кундуз Жолдубаева ҳамда Темирлан Султанбеков, «Ачык саясат» газетасининг муҳаррири Назгул Мамитова ҳамда турмуш ўртоғи Фархад Борукеев бир неча бор сўроқ қилинган. Шунингдек атамбаевнинг ўғли Сейитбек ва қариндоши Нурбек Шаршенов ҳам сўроқдан ўтган.