Бир кадр билан: Тўқмоқда локомотив тўхтаб турган вагонга урилиб, темир йўлдан чиқиб кетган, жабрланганлар йўқ

51
Сурат: «Турмуш» нашри

Тўқмоқнинг темир йўлидаги авария 12-августда таҳминан соат 22:00да бўлган. «Кыргыз Темир Жолу» давлат муассасасининг маълумотига кўра, темир йўл ҳалокатидан ҳеч ким жабрланмаган.

«Кыргыз Темир Жолу»ни раҳбарининг ўринбосари Русланбек Кадиркулов «Турмуш»га билдиришича, вагон билан бораётган локомотив тўхтаб турган вагонга тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетган.

«Манёвр ишида [ойнак заводининг] тепловоз вагонларни ушлаб қололмаган. Натижада темир йўлдан чиқиб кетиш юз берган», — деди у.

Аммо «Кыргыз Темир жолу» ишхонасининг матбуот хизмати билдиришича, «Интергласс» ойнак заводининг бригадаси инструкцияни бузган — натижада поезд бошқарувни йўқотиб қўйган.

Тўқмоқдаги темир йўл бекатининг ходимлари бошқарилмас тўхтатиш учун темир йўлга поезд жўнатишган.

Бишкек — Балиқчи маршрути бўйича поезднинг харакати авария сабаб тўхтаб қолган, лекин бугун харакат тикланган.