Бош прокуратура Атамбаевни одам ўлдиришда айбламоқда

621

Бош прокуратуранинг тергов устидан назорат қилиш ва тезкор қидирув фаолияти бўйича бошқарманинг етакчиси Замир Бейшеев 13-августда билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев бир қатор «ўзгача оғир жиноятлар» бўйича гумонланмоқда:

  • Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига нисбатан куч қўлланиш»;
  • «Оммавий тартибсизликларни уюштириш»;
  • «Одам ўлдиришни уюштириш»;
  • «Одам ўлдириш учун ҳужум уюштириш»;
  • «Одамларни гаровга олишни уюштириш».

Махсус хизмат Атамбаевни 8-августда Қўйтошдаги қароргоҳидан қўлга олган. Бу 7-августда собиқ президентни қўлга олиш амалиёти муваффақиятсиз ўтгандан кейин бўлган. Атамбаевнинг тарафдорлари куч ходимларини қароргоҳдан суриб чиқариб, тергов фарази бўйича, олти спецназчини гаровга олишган.

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, Атамбаевни штурмга олиш вақтида 170 киши жабрланган, унинг ичидан 79 нафари ҳуқуқ тартибот органларининг ходими. Юрагига ўқ тегиб «Альфа» махсус бўлинмасининг командир ўринбосари Усонбек Ниязбеков вафот этган, Чуй ВИИБининг раҳбари Самат Курманкулов эса бошидан жароҳат олгани боис ҳозирда ҳам комадан чиқа олмаяпти.

Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича 26-августгача қамоқда қолдирилган.

Шунингдек собиқ президентнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов қамоққа олинган — у спецназнинг ходимларини гаровга олиш факти бўйича қўлга олинган. Атамбаевнинг бошқа нуфузли тарафдорлари ҳам сўроққа чақрилишган.

Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатил иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ва экс-президент деган мақомидан ажратгандан кейин сўроққа чақирила бошлаган.