Cуд Фарид Ниязовни октябрга қадар қамоқда қолдирди

543

Суд мажлисидан кейин

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси ва ҚСДП партиясининг сиёсий кенгаши аъзоси Фарид Ниязов Бишкекнинг ТИЗО-1да 8-октябргача қолдирилди. Мазкур қарорни 10-августда Биринчи май туман суди қабул қилди.

«Унга инсонларни гаровга олиш ва тартибсизликни уюштириш бўйича айб қўйилди», — деб билдиришди ҚСПД партиясидан.

Милиция Фарид Ниязовни Атамбаев қўлга олинган куннинг эртасига 9-августда эрта билан қўлга олган. Ниязовни «Альфа» махсус тайёргарликдаги бўлинма зобитларинниг гаровга олиниши бўйича ишнинг асосида қамоққа олишди. Айни иш бўйича ТИЗО-1га Атамбаевнинг яна тўрт тарафдори киргизилган.

Спецназнинг ходимларини 7-август куни тунда Атамбаевнинг Қўйтошдаги қароргоҳида гаровга олишган. Улар махсус амалиёт давомида собиқ президентни қўлга олиш учун боришган эди.

Махсус тайёргарликдаги бўлинма ходимларига Атамбаевнинг тарафдорлари қаршилик кўрсатишган. Спецназчыларнинг бир қисми ярадор бўлиб, ўша куниёқ тез ёрдам ходимларига ўтказиб берилган. Бир спецназ касалхонада вафот этган. Гаровга олинган 6 спецназ 8-августда қаноатланарли аҳволда қўйиб юборилган.