ҚСДП: Терговчилар Атамбаевнинг укасини ва партиядошини қўлга олишди

131

Терговчилар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйига 10-августда тушга яқин келишиб Нурбек Шаршеновни МҲДҚнинг Чуй вилоят бошқармасига олиб кетишди.

ҚСДПнинг вакили Кундуз Ажибекова билдиришича, Шаршенов — Атамбаевнинг укаси. Уни ҳам терговчи билан учрашишга олиб кетишган. Ажибекова ва Шаршенов қандай асосда сўроққа чақирлгани ҳозирча номаълум.

Нурбек Шаршеновнинг номи Атамбаевни қариндошларининг банк ҳисобларини текшириш бўйича тузилган рўйхатга аталган.

Шунингдек, ҚСДП Залкар Бакиров исмли фаолининг бедарак эканини маълум қилган. Унинг қариндошлари Бакировнинг қайда эканини билишмайди. Аввалроқ ҚСДП етакчисининг ўринбосраи Кундуз Жолдубаева Бакиров ИИВнинг сўроғидан кейин қўлга олинганини айтган, аммо вазирликдан буни инкор қилишди.

ИИВ Атамбаевнинг бошқа тарафдорлари қўлга олингани бўйича маълумот тарқатган — «Халқ штаби»да ишлаган Алга Киличев ва Амантур Жамгирчиев. Бундан ташқари, ТИЗОга Атамбаевнинг яқин сафдоши Фарид Ниязов ҳам киргизилган. У Қўйтошдаги махсус операция вақтида спецназларнинг гаровга олиниши бўйича сўроқ бермоқда. Унинг мақоми ҳозирча номаълум.

Терговчилар сўроққа собиқ президентнинг бошқа яна тарафдорларини чақиришган: депутат Ирина Карамушкина ва Асел Кодуранова, шунингдек унинг ўғли Сейитбек Атамбаев. Атамбаев ўзи 26-августгача қамоқда қолдирилади. Унга коррупция бўйича айб қўйилмоқда. У ҳукуматга 8-августда, икки кунлик тўқнашувдан кейин таслим бўлган.