Чуй ВИИБнинг раҳбари Курманкулов ҳамон комада

458

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Чуй ВИИБнинг 47 ёшдаги етакчиси Самат Курманкуловнинг аҳволи ҳамон оғир вазиятда.

У комада ва ўпкаси сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган. Шу сабабли уни бошқа клиникаларга етказишга ёки чет ўлкада даволанишга жўнатиб бўлмайди.

Курманкуловни чет ўлкада даволаш ташаббусини ИИВнинг матбуот котиби Карима Аманкулова таклиф қилган. Кейинчалик у ўзи ва вазирликдан ҳам мазкур фикр Аманкуловни ҳамкасбининг шахсан ўзига тегишли эканини билдиришган.

Курманкулов 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича уюштирилган милициянинг штурмида бошидан жароҳатланган. У тезлик билан касалхонага етказилиб шифокорлар унинг бош суягига операция қилишган.

Атамбаевднинг уйини штурмга олишда МҲДҚнинг 47 ёшдаги ходими ҳалок бўлган, унинг ортида олти фарзанди қолган. Мазкур воқеада жами 98 киши турли оғир даражадаги жароҳатларни олишган.