Солтон-Саридаги жанжал: 40 киши жабрланиб, унинг 20 нафари касалхонага ётқизилди

481
Солтон-Сари кони. Сурат: Мирлан Кадиров / RFE / RL

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати «Клооп»га билдиришича, Солтон-Сари олтин конида ишлаётган Jhong ji Mining компаниясининг 19 ходими Бишкекнинг травмотология ва ортопедия марказига мурожаат қилишган. Улар тиббий кўрикдан ўтишмоқда.

Вазирликнинг маълумотига кўра, Норин вилоятининг бир турғуни вилоят касалхонасига ётқизилган.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5-август куни тунда Солтон-Сари конида чиққан жанжал сабаб Хитой компаниясининг 20 ходими жабрланиб, эртасига 6-августда вилоят касалхонасига етказилагни маълум қилинган.

«Уларга [ишчилар ва маҳаллий турғунда] бош суякнинг ёпиқ жароҳатланиши ва бош миянинг чақалиш таҳшиси қўйилган. Жабрланганларнинг аҳволларини шифокорлар барқарор деб баҳолашмоқда», — деб билдиришди Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.

«Азаттык» билдиришича, Норин вилоятининг турғунлари агар ҳукумат 6-августга қадар Солтон-Сари олтин конидаги ишни тўхтатмаса, у ҳолда уни ўз кучлари билан тўхтатишларини айтиб огоҳлантиришмоқда.

Маҳаллий аҳоли билан сўзлашувлар ўтказиш учун биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда ЖИДХнинг етакчиси Мелис Турганбаев келган.

Амалдорлар аҳоли билан суҳбат ўтказишга уринган, аммо улар қайтадан «кон ҳудудидан Хитой компаниясининг ходимлари чиқарилиб, ишларнинг тўхтатилишини» талаб қилишган.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги 6-августда Норин вилоятидаги Солтон-Сари конида вазият «барқарор» эканини билдирган. Бир кун аввал конда турғунлар билан Jhong ji Mining компанияси ходилмари ўртасида жанжал чиққан.

«Милиция ходимлари маҳаллий ҳукумат органлари билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда», — деб билдиришди ИИВнинг матбуот хизматидан.

Бунга қадар бир кун аввал, 5-августда Норин туманининг аҳолиси Солтон-Сари конида тўпланишиб, у ерда ишлаётган Хитой компаниясининг ишини тўхтатишни талаб қилишган.

«Азаттык»нинг маълумотига кўра, конда 500дан ортиқ киши тўпланган. Аммо ИИВ уларнинг сони фақатгина 300 нафаргина одамбўлган деб айтмоқда.

ИИВнинг маълумотига кўра, жанжаллашув маҳаллий турғунлар билан Хитой компанияси ходимларининг ўртасида чиққан — икки томон ҳам бир-бирига тош ирғитишган.

Бунга қадар 4-августда 30га нафарга яқин маҳаллий турғун коннинг ўзида пикетга чиқишган. Улар хитойлик тадбиркорни бунгача бўлган жанжалнинг чиқишида айблашган. Турғунлар «айбдорларни қонуннинг барча муракаблиги бўйича жазолашни» илтимос қилишган.

Маҳаллийлар бир неча марта конни ёпишни ва у ерда иш юргизишни тўхтатишни талаб қилишган. Уларнинг айтишича, Солтон-Сарининг ишлатилиши сабаб уй хайвонлари қирилмоқда. Бунга қарши эса ҳукумат уй хайвонлари касалликдар ва эмланмаганидан қирилмоқда деб билдирган.