Иссиқкўл: Ўсмир дамлама бананни судраган катерга боши билан урилиб ҳалок бўлди

466

Иссиқкўл вилоят милициясининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришича, воқеа 5-августда Бостери қишлоғида бўлган. 12 ёшдаги бола кўл пляжига дамлама бананда кезгани борган.

Орадан бир неча вақт ўтгандан кейин бананни судраб бораётган катер кескин бурулиш қилади. Бу вақтда ўсмир банандан учиб туўиб катерга боши билан урилган. У ҳушини йўқотган вазиятда касалхонага етказилиб, жонлантириш бўлимида ўзига келмай вафот этган.

Милиционерлар ҳозирча воқеа тафсилотларини билишмайди. Аммо ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари марҳум кўлда ота-онаси билан дам олишда юрганини хабарлашди. Кўл устида бананга тушишда унга ҳамрохлар бўлиб-бўлмагани номаълум.

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинди. Давлат экотехинспекция ҳавфсизлик техникасини текширгандан кейин воқеа иштирокчиларининг жавобгарлиги бўйича қарор чиқаради.