Бишкек мэрияси автобуслар ва маршруткаларда камераларни ўрнатди

420

Шаҳар ҳукумати барча янги автобусларга ва маршрут таксиларнинг 80%га видеокамераларни ўрнатди. Бундай тадбирлар жамот транспортлардаги чўнтак кесарликларни озайтириш мақсадида  амалга оширилди.

Бундан ташқари, мэрия йўловчи ташувчи фирмаларнинг раҳбарларига ҳайдовчилар тартибни сақлаши кераклигини тушунтирган.

Шундай йўл билан Бишкек мэрияси янги ўқув йилига тайёргарлик кўрмоқда. Шу даврда жамоат транспорларидан қўлланган мактаб ўқувчиларининг ва талабаларнинг сони ёз мавсумига нисбатан ортади.

«Жорий йилда 105 талаба ҳамда 160 минг ўқувчи мактаб парталарида ўтиришади. Жамоат транспортини ҳозирдан тайёрлай бошлади», — дейилади мэриянинг маълумотида.