UFC: Антонина Шевченко кучли жанги учун 50 минг доллар бонус олади

446

UFC Антонина Шевченконинг чехиялик спортчи Люси Пудиловага қарши курашини «кечанинг энг яхши жанги» деб атади. Спортчиларнинг иккичи ҳам мусобақа учун 50 минг доллар олишади. Мусобақа 3-августдан 4-августга ўтар кечаси АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ўтди.

 

Шевченко рақибини иккинчи раундда мағлуб этди — унинг рақиби ҳушини йўқота бошлаганда мусобақа тўхтатилган. Бу Шевченконинг UFC турниридаги иккинчи ғалабаси.

Антонина Шевченко 57 кг вазнгача спортчиларнинг ТОП-15ига киради. Унинг кичик синглиси Валентина Шевченко — айни тоифада UFC версияси бўйича курашнинг аралаш тури бўйича чемпиони.

Опа-сингил Шевченколарнинг каттаси UFCга нисбатан яқинда келган. У аввалроқ бир неча бор тай бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган.

UFC ёки мутлоқ жанг чемпионати (Ultimate Fight Championship) — бу аралаш қоидалар бўйича курашлар ўтказувчи спорт ташкилоти  — MMA (Mixed Martial Arts).