Ҳукумат Ироққа бориб, қирғизистонлик болаларни юртига қайтаришни режалаштирмоқда

476
Қозоғистоннинг махсус хизмати 2019 йилнинг январида Суриядан юртига олиб келган бола. Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси Эрлан Кариннинг видеосидан олинган скриншот

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, давлат органлари Ироқдаги қочқинлар лагеридан қирғиз фуқароларини ватанига қайтариш устида ишламоқда.

Бунинг учун ҳукумат 2019 йилнинг сентябрида Ироқнинг пойтахти Боғдодга ишчи гуруҳ юборишга тайёрланмоқда.

«Ҳозирда муассасалараро ишчи гуруҳ тузилган. Бундан ташқари Ироқ Республикасининг қонунларига кўра, Қирғиз Республикасини фуқароларининг фарзандлари виза тартибини бузгани сабабли жарима тўлаш масаласинини хал қилиш учун қирғиз тарафдан молиявий маблағлар аниқланди», — деб билдирди муассаса.

Шунингдек Қирғизистон ҳукумати халқаро ташкилотлар билан биргаликда Суриядаги қочқинлар учун лагерларгаам бориб, қирғизистонликлар юрган манзилларни аниқлашга харакат қилмоқда.

Ҳукумат қирғизистонликларнинг фарзандларини юртига қайтариш бўйича «барча керакли» ишларни олиб бормоқда — масала премьер-министр Мухамедкалий Абилгазиевнинг шахсий назоратида.

Қирғизистон ҳукумати Ироқ ва Суриядаги болаларни қайтариш бўйича айтаётганига қарамай у ердаги аёллар нима бўлиши ҳозирча мавҳум. Материал эълон қилиниши арафасида ҳукуматнинг матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Аввалроқ фаол Кубаничбек Токтосунов бош бўлган қирғизистонликларнинг гуруҳи Сурия ва Ироқдан ўз ҳисобига 150 нафар она-болани Қирғизистонга қайтариб келишга ва уларни реабилитациялашга тайёр эканини билдирган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумотларига кўра, Сурияга таҳминан 800 қирғизистонлик кетган — уларнинг бир қисми ҳалок бўлган деб ҳисобланади, аммо тирик қолган аёллар ва болалар ҳақида маълумот бор. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерларига бўлиштирилган, лекин уларнинг аниқ сони номаълум.

Қозоғистон Сурия ва Ироқдан 500дан ортиқ фуқаросини қайтарган. Уларнинг ичидан кўпчилиги — бу болалар. Айрим катта ёшли фуқароларга нисабатан «терроризмни тарғиб қилиш» ва«жанжаларни қўзитиш» моддалари бўйича жиноий ишлар очилган.

Ўзбекистон Ироқ ва Суриядаг 150дан ортиқ фуқаросини чиқариб келган. Уларнинг аксарияти — аёллар ва болалар. Тожикистон эса ўз фуқароларининг 80дан ортиқ фарзанди қайтариб келган.