Абилгазиев: Солтон-Саридаги вазият шахсий назоратимда

464
Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 6-августда Солтон-Сари конидаги вазият бўйича кенгаш ўтказди.

«Мен бу масалага тўлиқ турда киришиб, шахсий назоратимга олиб тураман», — деб билдирди премьер-министр.

У маҳаллий турғунлар билан олтин қазувчи компания ишчиларининг ўртасидаги жанжалнинг чиқиш сабабларини ўрганишни, шунингдек аҳолига тушунтириш ишларини олиб боришни топширди.

«Агарда инвестор талабларни ва бизни қуқароларнинг ҳуқуқларини бузадиган бўлса,биз уларга нисбатан чора кўришимизни таъкидлаб ўтишни истайман. Аммо бари қонун доирасида бўлиши керак. Агарда шу каби воқеалар учун одамлар ишхоналарни ёпишни талаб қилаверишса, сармоядорлар биздан воз кечишади», — деди Абилгазиев.

Ҳукумат раҳбари қўшимча қилишича, аҳоли билан чет эллик инвесторларнинг ўртасидаги жанжал «ҳуқуқий асосда» хал қилиниши лозим.

Маҳаллийлар билан олтин қазувчи компания ишчиларининг ўртасидаги жанжал 2-августда бошланган. Икки маҳаллий чўпон тортишув сабаб Jhong ji Mining пудратчи компаниясининг икки ходими билан муштлашиб кетган.

Турғунлар 4-5-августда митингга чиқишиб, ҳукуматдан компанияни ёпишни, шу билан бирга хитойлик ишчиларнинг Солтон-Саридан чиқиб кетишини талаб қилишган. Норозиликка чиққанлар билан сўзлашувларни ўтказиш учун биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда ЖИДХнинг етакчиси Мелис Турганбаев борган.